Жиззах вилоятида Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг билвосита таъсисчилигида янги корхона очилди. Устав капитали 1 млрд. сўм бўлган "Zomin Ropeway" МЧЖ 2021 йил 19 ноябрь куни рўйхатдан ўтказилган. Ушбу корхона таъсисчиси 100 фоиз улуш билан Ўзмиллийбанкнинг инвестиция билан шуғулланувчи "NBU Invest Group" компанияси ҳисобланади.
Очиқ маълумотларга қараганда, "Zomin Ropeway" МЧЖ Жиззах вилояти Зомин тумани, Зомин шаҳарчасида фаолият олиб бориб, дам олиш ва кўнгил очишни ташкил этиш билан боғлиқ фаолиятни кўрсатиш учун давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтган.
Скриншот: stat.uz
Корхонага Қодиров Алишер Носирович директорлик қилади. А.Қодиров айни пайтда "NBU Invest Group" нинг Бошқарув аъзоси ҳисобланади. Ҳозирда "NBU Invest Group" га тегишли корхоналар сони 21 тани ташкил қилади.
Аввалроқ, Тошкентдаги Lotte меҳмонхонаси Ўзмиллийбанк тасарруфидан чиқарилиб, Давлат активларини бошқариш агентлигига берилгани хабар берилган эди.
Тасодифий хабарлар
HUMO тўлов тизими хусусийлаштирилади
Пискентда 9 млрд сўм кредитни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари ва собиқ банк бошқарувчиси аниқланди
Ўзмиллийбанк Самарқанддаги заводни 115,8 млрд сўмга сотувга қўйди