Айни дақиқаларда “Агробанк” АТБ томонидан ташкил этилган “AI500–HACKATHON” мусобақасининг финал босқичи бошланиш арафасида.

Фото: Агробанк
Сунъий интеллект йўналишида энг иқтидорли мутахассисларни аниқлаш, ёшларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш ҳамда илғор технологияларни банк ва аграр соҳаларга жорий этиш мақсадида ўтказилаётган ушбу танловнинг якуний босқичига 50 нафар энг кучли жамоа етиб келди.

Фото: Агробанк
Мукофот жамғармаси 500 миллион сўмни ташкил этган мусобақа финали қизғин ва муросасиз баҳслар остида ўтиши кутилмоқда.
Ҳамкорлик асосида
