Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқароларга кредит олиб беришни ваъда қилиб, пул олган шахс ушланди. Бу ҳақда Департаментнинг расмий телеграм каналида хабар берилди.
Хусусан, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган Ҳ.К. исмли шахс 2 нафар фуқарога ўзини гўёки банк ходими сифатида таништириб, Тошкент шаҳрида ишлайдиган танишлари ёрдамида фуқаро И.Т.га 1,2 млрд сўм ва фуқаро М.Б.га 300 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ажратиб беришини айтган.
Мазкур шахс бунинг эвазига жами 48,4 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Юқоридаги ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
