Марказий банк 1 ноябр ҳолатига банклар кредит портфели ҳамда муаммоли кредитлари (NPL) тўғрисида статистикани тақдим этди.
Маълумотларга кўра, октябрь ойи давомида банк тизими бўйича кредит портфели 4,6 трлн. сўмга ўсган ва 316,2 трлн. сўмга етган.
Муаммоли кредитлар улуши ҳам ўтган (сентябрь) ойдагига қараганда бироз — 0,12 фоизга (миқдори 109 млрд. сўмга) камайган. Муаммоли кредитлар камайишига Халқ банкида (-403 млрд. сўм), Алоқа банк (-38 млрд. сўм), Асака банк (-27 млрд. сўм), Ҳамкорбанк (-20 млрд. сўм) муаммоли кредитлар камайиши сезиларли таъсир ўтказган.
Бироқ, Ўзмиллийбанк (+85 млрд. сўм), ҚҚБ (+74 млрд. сўм), Агробанк (+68 млрд. сўм), Ипотека банк (+45 млрд. сўм), Ипак Йўли банк (+41 млрд. сўм), Тенгебанк (+29 млрд. сўм), ЎзСҚБ (+27 млрд. сўм), Мадад Инвест банк (+15 млрд. сўм)ларда муаммоли кредитлар ўтган ой давомида бир мунча ортган.
Банклар орасида Анорбанк, КДБ банк ва Содерот банкларда муаммоли кредитлар мавжуд эмас.
Тасодифий хабарлар
Апрель ойида Ўзбекистон энг кўп олтин харид қилган давлат бўлди
"PAYNET" савдо белгисининг эгаси ўзгарди
ANORBANK мутахассиси банк картасини танлашда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида маслаҳат берди
Микрокредитбанкда Конституцияга киритилаётган ўзгаришларга бағишланган давра суҳбати ўтказилди
ЕТТБ ва ХМК Ўзбекистондаги TBC-Bank акцияларини сотиб олади