Ipoteka Bank OTP Group UZCARD AWARD 2025 мукофотларига сазовор бўлди

22.12.2025 15:32

144

UZCARD AWARD 2025 маросимида Ipoteka Bank OTP Group бирданига икки мукофот: “Энг яхши эмитент” ҳамда “Сифатли эмиссия” номинациялари бўйича ғолибликни қўлга киритди. Мазкур мукофотлар операцион амалиётларнинг барқарорлиги, технологияларнинг ишончлилиги ва мижозларга кўрсатилаётган хизматнинг юқори даражаси учун берилади.

Фото: Ipoteka Bank OTP Group

Ipoteka Bank OTP Group йиллик UZCARD AWARD 2025 маросимида бир вақтнинг ўзида икки мукофотни қўлга киритди ва рақамли тўлов ечимлари бўйича етакчилигини яна бир бор тасдиқлади. Натижаларга кўра, банк “Энг яхши эмитент” ҳамда “Сифатли эмиссия” номинациялари билан тақдирланди. Мазкур мукофотлар операцион амалиётларнинг барқарорлиги, технологияларнинг ишончлилиги ва мижозларга кўрсатилаётган хизматнинг юқори даражаси учун берилади.

“Ушбу мукофотлар самарали ташкил этилган жараёнлар ва технологик ечимларнинг юқори натижадорлигини тасдиқлайди. Биз учун бу жамоавий ҳамкорлик ҳамда асосий жараёнларга тизимли ёндашувнинг самарасидир”, дея таъкидлади Ipoteka Bank OTP Group Бошқарув раиси ўринбосари, Операцион блок раҳбари Максим Биков.

Мукофотлар Ipoteka Bank OTP Group ва Uzcard ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликни, тўлов инфратузилмасини ривожлантириш ва молиявий хизматлар сифатини ошириш йўлидаги саъй-ҳаракатларни эътироф этади. Ушбу ҳамкорлик мижозларга халқаро стандартларга мувофиқ замонавий ва ишончли тўлов ечимларини тақдим этишга хизмат қилади.

Илгари Ipoteka Bank OTP Group Financial Times гуруҳига мансуб The Banker нашри томонидан Ўзбекистонда “Йил банки” сифатида, шунингдек Euromoney нашри томонидан “Ўзбекистонда мижозлар учун энг яхши банк” сифатида эътироф этилган. Ушбу мукофотлар жаҳон молия соҳасидаги энг нуфузли тақдирловлардан ҳисобланиб, ҳар йили барқарор молиявий натижаларга эришган, технологик ривожланишни таъминлаган ва жамият тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган банкларга берилади.

Сайт: ipotekabank.uz

Facebook: fb.com/ipotekabank

Instagram: @ipotekabank.uz

Telegram: t.me/ipotekabankofficial

YouTube: @ipotekabankofficial

LinkedIn: likedin.com/company/ipotekabankofficial

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#Ipotekabank

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган