Ўзбекистонда 2026 йил 15 январдан 28 февралгача аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири ўтказилишидан хабарингиз борми? Бу жараён аҳолининг ёши, оилавий ҳолати, таълим даражаси, иш билан бандлиги, миграция жараёнлари ҳамда даромад манбалари бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантиришга қаратилган. Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш, чорвачилик ва паррандачилик кўрсаткичлари ҳам аниқланади.
Рўйхатга олиш икки усулда амалга оширилади. 2026 йил 15 январдан 31 январгача census.stat.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтиш мумкин. 4 февралдан 28 февралгача эса махсус ходимлар томонидан уйма-уй рўйхатга олиш ишлари олиб борилади. Йиғилган маълумотлар махфий бўлиб, фуқаролар розилигисиз ошкор этилмайди.
Айни пайтда тадбирни сифатли ўтказиш мақсадида ҳудудларда ўқув семинарлари ташкил этилмоқда, рўйхатга олувчилар тайёрланиб, электрон планшетлар ва махсус ахборот тизимларидан фойдаланиш режалаштирилган. Саволнома жами 71 та саволдан иборат бўлиб, уларнинг 54 таси аҳолига, 17 таси қишлоқ хўжалигига оид маълумотларни қамраб олади.
Батафсил маълумот учун @census_2026 га уланиб олинг.
