Алоқабанк янги процессинг марказини ишга туширди

Aloqabank protsessing markazi

АТ "Алоқабанк" маҳаллий ва халқаро пластик карталарни эмиссия қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича янги тўлиқ функцияли процессинг марказини ишга туширди. Бу ҳақда банк расмий телеграм каналида маълум қилинди.

Ушбу марказ ишга туширилишининг ўзига хослиги, бундан буён банк мижозлари халқаро стандартларга тенг бўлган сифатли банк маҳсулотлари ва хизматларига эга бўлади.

Жорий йилнинг 1 декабридан бошлаб АТ "Алоқабанк" дан 2021 йил 1 августгача чиқарилган эски намунадаги VISA халқаро пластик карталарига хизмат кўрсатиш тўхтатилади. Янги VISA карталарни банкнинг ҳудудий комплекс хизмат кўрсатиш марказларида буюртма қилиш мумкин.

Алоқабанк янги процессинг маркази туширилиши муносабати билан мижозларнинг биринчи буюртма қилган халқаро картасини бепул тақдим этади.

×