ANORBANK бошқаруви раисининг мурожаати эълон қилинди

15.12.2025 19:30

120

"ANORBANK" АЖ бошқаруви раиси Шерзод Акрамов корупцияга қарши курашиш масалалари бўйича банк ходимлари ва мижозларига мурожаат йўллади. Мурожжатда банк раиси мижозлардан банк хизматларидан фойдаланиш жараёнида қонун бузилиши ҳолатларига дуч келган тақдирда, ANORBANK ишонч телефонлари орқали хабар беришни сўраган.

Фото: ANORBANK

“ANORBANK” АЖ бошқаруви раиси Шерзод Салимович Акрамов коррупцияга қарши курашиш бўйича банк ходимлари, мижозлар ва фуқароларга мурожаат йўллади. Bankers.uz нашри қуйида мазкур мурожаат матнини тақдим қилади.

"Ҳурматли банк ходимлари, қадрли мижозлар ва фуқаролар

Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан бири – коррупцияга қарши қатъий ва тизимли курашишдир. Коррупция нафақат иқтисодий ривожланишга, балки жамиятимиз тараққиётига ҳам жиддий таҳдид солади. Шу боис, “ANORBANK” АЖ ўз фаолиятида ҳалоллик, очиқлик ва шаффофлик тамойилларига тўла амал қилишни устувор вазифа сифатида белгилаган.

Биз барча ходимларимиздан хизмат мажбуриятларини адо этишда қонунчиликка доимий амал қилишни, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймасликни ва ҳар қандай ноқонуний таклифларга кескин рад жавобини беришни талаб қиламиз. Банк раҳбарияти томонидан коррупциявий хавфларни олдини олиш бўйича ишончли ички назорат тизими йўлга қўйилган бўлиб, бу борада ҳар бир ходим масъулиятли ва принципиал бўлиши зарур.

Қадрли мижозлар!

Сизларга сифатли, тезкор ва холис банк хизматларини тақдим этиш – бизнинг асосий вазифамиздир. “ANORBANK” АЖ нинг Бош офиси, унинг сотув бўлимлари ва нуқталари ходимларининг қонунчиликка зид хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизликларининг гувоҳи бўлсангиз ёки ходимларнинг коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига алоқадорлиги юзасидан маълумотларга эга бўлсангиз, "ANORBANK"нинг Ишонч телефони ёки электрон почта манзили ва расмий веб-сайт орқали ўз мурожаатингизни йўллашингиз мумкин.

Ишонч телефони: +998(71)2312770,

Электрон почта манзили: info@anorbank.uz

Мурожаатингиз қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда кўриб чиқилади ҳамда тасдиқланган коррупсион ҳолатлар бўйича кескин қонуний чоралар кўрилади.

Банкимиз учун жамоатчилик ишончи энг катта бойликдир. Биз эълон қилинаётган ҳар бир қарор, кўрилаётган ҳар бир чора ва амалга оширилаётган ҳар бир хизматда очиқлик ва шаффофликни таъминлашда давом этамиз. Коррупцияга қарши курашиш нафақат давлат ва ташкилотлар, балки ҳар биримиздан фуқаролик масъулиятини талаб этади.

Шу боис, барчангизни адолат, қонунга ҳурмат ва ҳалоллик тамойилларига қатъий амал қилишга, коррупцияга қарши курашда фаол фуқаролик позициясини намоён этишга чақираман.

Юртимиз равнақи ва банк тизимининг барқарор ривожи учун биргаликда ҳаракат қилайлик"!

“ANORBANK” АЖ бошқаруви раиси Шерзод Акрамов

Теглар:

#anorbank#Шерзод_Акрамов

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган