14 декабрь куни Ipoteka Bank OTP Group ва Sharq Bahori ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу меморандум доирасида банк Янги Тошкент ҳудудида жойлашган Sharq Bahori турар жой мажмуасидаги хонадонларни харид қилиш учун ипотека дастурини ишга туширмоқда.
Ипотека бўйича 18 фоиз ставкаси қурилиш даврида ҳам, у якунлангандан сўнг ҳам амал қилади ва бу Ipoteka Bank OTP Group маҳсулоти шартларига тўлиқ мос келади.
Мазкур ипотека дастури Янги Тошкент лойиҳаси доирасида амалга оширилади. Ушбу лойиҳа мамлакатдаги энг йирик шаҳарсозлик ташаббуси бўлиб, 22 000 гектар ҳудудни ривожлантириш ва 10 000 та хонадон қурилишини назарда тутади.
“Ipoteka Bank OTP Group’нинг Янги Тошкент лойиҳасида иштироки — бу Ўзбекистонда уй-жой молиялаштиришни ривожлантиришга қаратилган узоқ муддатли стратегик қарордир. Биз оилаларга онгли ва пухта ўйланган қарорлар қабул қилиш ҳамда келажагини ишонч билан режалаштириш имконини берадиган тушунарли ва барқарор ипотека ечимларини яратмоқдамиз”, дея таъкидлади Ipoteka Bank OTP Group Бошқарув раиси Сандро Ртвеладзе.
Sharq Bahori Янги Тошкент доирасида фойдаланишга топширилаётган илк турар жой лойиҳаларидан бири бўлиб, келгусида шаҳарни комплекс ривожлантириш учун масштабланувчи модель сифатида кўрилмоқда. Лойиҳа 260 та блок, 13 879 та турар жой ва 1 121 та тижорат объектини ўз ичига олиб, умумий қурилиш майдони 1,8 млн кв метрни ташкил этади.
Ipoteka Bank OTP Group ушбу лойиҳани масъулиятли молиялаштириш тамойилларига амал қилган ҳолда, мижозларнинг узоқ муддатли фаровонлиги, шаҳар муҳитининг барқарор ривожи ва оилалар келажаги ҳақида стратегик ғамхўрлик асосида амалга оширмоқда.
Сайт: ipotekabank.uz
Facebook: fb.com/ipotekabank
Instagram: @ipotekabank.uz
Telegram: t.me/ipotekabankofficial
YouTube: @ipotekabankofficial
LinkedIn: likedin.com/company/ipotekabankofficial
Ҳамкорлик асосида
