Ipoteka Bank OTP Group томонидан тақдим этилган банк кафолати Ўзбекистон энергетика соҳасининг самарадорлиги ва барқарорлигини оширишга хизмат қилади ҳамда халқаро тажриба ва илғор банк амалиётларини жорий этиш имконини яратади.
“Ўзэнергосотиш билан Бош битимнинг имзоланиши — бизнинг ҳамкорлигимизни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам ҳамда Ўзбекистон иқтисодиётининг асосий иштирокчиларини қўллаб-қувватлашга бўлган интилишимизнинг тасдиғидир. Биз энергетика соҳасининг барқарорлиги ва операцион қувватини оширишга хизмат қиладиган замонавий молиявий ечимларни таклиф этаётганимиздан мамнунмиз. Ушбу лойиҳа яшил молиялаштириш доирасида қўллаб-қувватланади. Ipoteka Bank OTP Group инфратузилма ва мамлакат иқтисодиётининг ривожланишига ҳисса қўшадиган йирик лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун халқаро стандартлар ва экспертизадан фойдаланишда давом этади.” - дея таъкидлади банк бошқаруви раиси ўринбосари Иракли Элашвили.
Ipoteka Bank OTP Group — Ўзбекистон банк секторининг етакчи иштирокчиларидан бири бўлиб, 3 миллиондан ортиқ жисмоний шахслар ва 2 600 дан зиёд корпоратив мижозларга хизмат кўрсатади. Банк ипотека кредитлаш ва микромолиялаштириш бозорида етакчи ўринни эгаллаб, миллий иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди. 2025 йилда банк “Ўзбекнефтгаз”, “Шўртан газ-кимё мажмуаси”, ACWA Power ва UzAvto каби йирик компаниялар билан энергетика, инфратузилма ва автомобилсозлик соҳаларини ривожлантиришга қаратилган стратегик келишувларни имзолади. Бу Ипотека Банкнинг мамлакат иқтисодиётидаги стратегик аҳамиятини янада оширади.
Ҳамкорлик асосида
