АТБ "Универсалбанк" Ўзбекистон Республикасидаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг молиялаштиришга бўлган имкониятларини кенгайтириш мақсадида, Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан навбатдаги кредит жалб қилганини маълум қилди.
Кредит шартномаси шартларига кўра, ЕТТБ банкка жами 5 миллион АҚШ долларигача миқдорда маблағ ажратади. Маблағлар АҚШ долларидаги кредит ёки сўмдаги синтетик кредит шаклида тақдим этилиб, икки траншдан иборат бўлади.
.jpg)
Фото: Универсалбанк
Ҳамкорлик доирасида ҳудудлардаги иқтисодий имкониятларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қарз маблағларининг камида 75 фоизи Тошкент шаҳридан ташқаридаги ҳудудларда амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади.

Фото: Универсалбанк
Дастурнинг устувор йўналишларидан бири аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўлиб, кредит линиясининг 30 фоизи (1,5 миллион АҚШ доллари) аёл тадбиркорлар томонидан амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштиришга ажратилади.
Янги маблағларнинг жалб қилиниши Универсалбанкка кичик бизнес корхоналари ва хусусий тадбиркорларга кредит кўмаги ҳажмини кенгайтириш, иш ўринлари яратиш, рақобатбардошликни ошириш ва минтақалар иқтисодиётини барқарор ривожлантириш имконини беради.

Фото: Универсалбанк
АТБ "Универсалбанк" тадбиркорларнинг молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёжини қондириш ва банк соҳасига илғор халқаро тажрибаларни жорий этиш мақсадида ЕТТБ билан фаол ҳамкорликни давом эттиради.
Сайт: universalbank.uz
Facebook: @universalbank.uz
Instagram: @universalbank.uz
Telegram: @myuniversalbank
Ҳамкорлик асосида
