9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан “Асакабанк” АЖнинг Навоий БХМда “Коррупциясиз келажак — ҳар биримиз бурчимиз!” шиори остида Очиқ эшиклар куни ташкил этилди.
Тадбирда Навоий инновациялар университети талабалари, вилоят Ички ишлар бошқармаси коррупцияга қарши кураш бўлими ва вилоят Киберхавфсизлик марказининг масъул ходимлари иштирок этди.

Фото: Асакабанк
Мулоқот давомида “Асакабанк” АЖда коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, келгусидаги режалар ҳамда ушбу йўналишдаги қонунчилик асослари ҳақида батафсил маълумот берилди. Шу билан бирга, БМТнинг 2003 йилда қабул қилинган Конвенцияси ва унинг асосий мақсади — жамиятда коррупциянинг салбий оқибатлари ҳақида хабардорликни ошириш, ҳалоллик, очиқлик ва масъулият тамойилларини тарғиб қилиш экани иштирокчиларга тушунтириб ўтилди.

Фото: Асакабанк
Шунингдек, ИИБнинг коррупцияга қарши кураш бўлими ва Киберхавфсизлик маркази вакиллари ҳудуддаги ҳолатлар ва кибержиноятчиликка оид маълумотлар билан ўртоқлашди. Тадбир очиқ савол-жавоб тарзида ўтказилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Фото: Асакабанк
Тадбирда фаол иштирок этган талабаларга “Асакабанк” АЖ томонидан эсдалик совғалари топширилди, бу эса ёшлардан ташаббускорлик ва фаол фуқаролик позициясини рағбатлантиришга қаратилган.
Ҳамкорлик асосида
