Ipoteka Bank OTP Group "The Banker" томонидан Ўзбекистондаги “Йил банки” деб эътироф этилди

09.12.2025 17:29

164

The Banker нашри Ipoteka Bank OTP Group’нинг уч асосий йўналиш: чакана бизнеснинг сифатини ошириш, корпоратив банк хизматларини модернизация қилиш ва рақамли инфратузилмани изчил ривожлантириш бўйича муваффақиятли ва кенг қамровли трансформациясини юқори баҳолаб, Ўзбекистоннинг “Йил банки” деб эътироф этди.

Фото: Ipoteka Bank OTP Group

Ipoteka Bank OTP Group "The Banker" томонидан Ўзбекистондаги “Йил банки” деб эътироф этилди. Ушбу мукофот жаҳон молия соҳасидаги нуфузли мукофотлардан бири ҳисобланиб, ҳар йили молиявий барқарорлиги, технологик янгиликлари ва жамият тараққиётига қўшган муҳим ҳиссаси билан алоҳида ажралиб турган банкларга тақдим этилади.

"Ушбу мукофот Ipoteka Bank OTP Group’нинг ўзгаришлар жараёнидаги катта ютуқларини тасдиқлайди. Сўнгги бир йил ичида биз асосий жараёнларни мустаҳкамлаб, мижозлар тажрибасини яхшилаш билан бирга, рақамли ва операцион самарадорлик учун мустаҳкам асос яратдик. “Йил банки” мукофоти — жамоамизнинг профессионаллиги ва OTP Group томонидан кўрсатилаётган қўллаб-қувватлаш самарасидир ва Ўзбекистонда замонавий ва келажакка йўналтирилган банк барпо этаётганимизнинг яна бир тасдиқидир", деди Ipoteka Bank Group Бошқарув Раиси Сандро Ртвеладзе.

The Banker нашри Ipoteka Bank OTP Group’нинг уч асосий йўналиш бўйича муваффақиятли ва кенг қамровли трансформациясини эътироф этди:

  • чакана бизнеснинг сифатини ошириш;
  • корпоратив банк хизматларини модернизация қилиш;
  • рақамли инфратузилмани изчил ривожлантириш.

Ipoteka Bank OTP Group мамлакатда биринчи бўлиб, банк суғуртаси хизматларини таклиф қилди ва мижозларга молиявий хатарлардан ҳимояланиш имконини яратди. 2024 йил ноябрь ойида ишга туширилган кредит суғуртаси бўйича синов лойиҳаси доирасида 152,6 млрд сўмлик микрокредит ажратилди, мижозларнинг 62 фоизи эса суғурта ҳимоясини расмийлаштирди.

Трансформациянинг яна бир муҳим босқичи — технологик инфратузилманинг кенг кўламли янгиланиши бўлди. Ipoteka Bank OTP Group янги асосий маълумотлар марказини ишга тушириб, замонавий маълумотлар базасини жорий қилди ва асосий банк тизимини янгилаш лойиҳасини бошлади.

Бундан аввал, Ipoteka Bank OTP Group 2025 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича молиявий натижаларини эълон қилди: соф фойда — 1,195 трлн сўм, ROE — 20,4%. Ушбу кўрсаткичлар банкнинг рентабелликдаги сезиларли ўсишини ва трансформация стратегиясининг самарали амалга оширилаётганини тасдиқлайди.

The Banker — “Йил банки” мукофоти ҳақида

“Йил банки” — Financial Times гуруҳи таркибидаги The Banker журнали дунёдаги энг нуфузли халқаро мукофотларидан биридир. Ҳар йили 120 дан ортиқ мамлакат банклари уларнинг молиявий натижалари, ривожланиш стратегияси, инновациялари ва ижтимоий ташаббуслари асосида баҳоланади. The Banker мукофоти банкнинг мамлакат ёки минтақадаги етакчи ўрни ва нуфузини тасдиқловчи муҳим эътироф ҳисобланади.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#Ipotekabank

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган