Аҳоли рўйхатга олиниши нима учун муҳим?

09.12.2025 13:38

40

Аҳоли рўйхатга олиниши — бу шунчаки статистик жараён эмас, балки ҳар бир фуқаронинг келажакда қандай шароитда яшашига бевосита таъсир қиладиган муҳим тадбир. Тўпланган маълумотлар асосида ҳудудларда боғча, шифокор, йўл ва инфратузилма бўйича қарорлар қабул қилиниши туфайли, ҳар бир иштирок мамлакат ривожи учун жуда аҳамиятлидир.

Фото: census_2026

Исталган шахс унинг биргина иштироки ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас деб ўйлаши мумкин. Лекин ҳар бир шахс тўлдирган маълумот катта тасвирнинг бир бўлагидир. Шу бўлаклар бирлашганда мамлакатнинг ҳақиқий аҳволи намоён бўлади.

Айнан шу ҳисоблар асосида ҳокимликлар қайси маҳаллада янги боғча очиш, қаерга қўшимча врачлар юбориш, қайси ҳудудда йўл янгилаш кераклигини белгилайди. Яъни сиз берган маълумот эртага қандай шароитда яшашингизга таъсир қилади.

15–31 январь оралиғида census.stat.uz орқали онлайн тўлдириш мумкин. Бу бироз вақт олади, лекин жуда қулай. Агар ўша пайтгача улгурсангиз яхши, улгурмасангиз февраль ойида рўйхатга олувчилар уйингизга келишади ва жараённи ўзлари ўтказишади, сиз уларнинг саволларига тўғри жавоб қайтарсангиз кифоя.

Рўйхатга олишда қатнашиш оддий вазифадек туюлади, лекин у бутун бошли мамлакат ривожига таъсир қилади. Шу боис ҳар бир фуқаронинг иштироки муҳим.

Теглар:

#рўйхатга_олиш

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган