Фото: Uzcard.uz
"Universal Platforms" экотизимида UZCARD томонидан янги хизмат ишга туширилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Universal Platforms" рақамли экотизим доирасида UZCARD корпоратив мижозларга онлайн мониторинг ва тўлов лимитини белгилаш бўйича янги хизмат турини таклиф этади.
Мазкур хизмат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 30-октябрдаги ПФ-6098-сонли қарори асосида ишлаб чиқилди ва ишга туширилди. Фармонга мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар шартнома тузмасдан корпоратив банк карталари ёрдамида махсулотлар (хизматлар) сотиб олишга рухсат этилади, аммо улар бўйича электрон ҳисоб-фактуралар ёки онлайн касса аппаратлари тушумлари мажбурий олинади.
Хизматнинг асосий афзалликлари қуйидагилардан иборат:
- "Асосий корпоратив карта"га бошқа корпоратив карталарни чексиз миқдорда улаш имконияти;
- Янги функциядан ҳатто дам олиш кунлар ва байрамларда ҳам 24/7 фойдаланиш имконияти;
- Бухгалтер учун исталган вақтда лимит ўрнатиш, картани тўлдириш ёки транзакцияни амалга ошириш имконияти;
Ўз навбатида, "Universal Platforms" экотизимига уланган банклар ушбу хизматдан ўз банк тизими ичида, яъни "Банк-мижоз" ичида фойдаланишлари мумкин, бу эса ўз навбатида тижорат банклари мижозларига UZCARD корпоратив карталаридан фойдаланишда қўшимча қулайликлар яратади.
Ҳамкорлик асосида
Тасодифий хабарлар
Сурхондарёда МЧЖ раҳбари 11,2 млрд сўм кредит маблағини талон-торож қилгани айтилмоқда
Туронбанкнинг бир қатор ходимлари эсдалик нишони билан тақдирландилар
Агробанк томонидан ташкил қилинган «Фермерлар мактаби»га қабул муддати тугаб бормоқда
Инфинбанк Андижон вилоят филиалидаги ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди
Кўчмас мулк нархлари ўсиб бораётган ҳозирги вақтда ипотека кредитини олиш анча фойдали – эксперт