OSON финтех-компанияси инсон капиталига инвестиция қилиш бўйича яна бир муҳим қадамни ташлади. Компания АҚШнинг Ўзбекистондаги Элчихонаси билан имзоланган меморандум доирасида Academy for Women Entrepreneurs (AWE) дастурининг молиявий ҳамкорига айланди. Мазкур лойиҳа Қорақалпоғистон Республикасида кичик ва ўрта бизнес ривожини рағбатлантириш, аёллар учун бизнес-таълим ва грант имкониятларини яратишга қаратилган.
OSON'нинг ушбу ташаббуси компаниянинг корпоратив ижтимоий масъулият (SCR) соҳасидаги янгича ёндашувини намоён этади: компания тасодифий хайрия тадбирларига эмас, балки узоқ муддатли инсон капиталига, тадбиркорлик салоҳиятини оширишга ва минтақанинг умумий иқтисодий барқарорлигига йўналтирилган стратегияни амалга оширмоқда.
AWE 3.0 дастури бўйича саралаш натижалари
AWE дастурига қизиқиш юқори бўлгани лойиҳа аҳамиятини яна бир бор тасдиқлади. Саралаш жараёни фаол кўрсаткичларни намойиш этди. Хусусан, топширилган 86 та аризадан 54 нафар номзод интервью босқичига ўтди. Бизнес-ғоянинг кенгайиш имконияти ва барқарорлиги баҳолангандан сўнг, 34 нафар иштирокчи грант асосида ўқиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Иштирокчиларнинг 74 фоизи Нукусдан, қолган 26 фоизи туманлардан, бу эса марказдан ташқари ҳудудларда ҳам аёллар бизнес фаоллиги ошиб бораётганини кўрсатади.
Аёллар бизнеси: янги йўналишлар ва диверсификация
Финалчилар тақдим этган лойиҳалар аёллар тадбиркорлиги анъанавий соҳалар билан чекланиб қолмаётганини кўрсатди. Қатнашчилар қуйидаги йўналишлар бўйича фаоллик билдирди:
- IT ва EdTech — рақамли маҳсулотлар ишлаб чиқиш, хусусий таълим марказлари.
- Ишлаб чиқариш ва ESG — қайта ишлаш (upcycling), экологик маҳсулотлар.
- Ташқи савдо ва ритейл — маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилиш, савдо хизматлари.
- Медиа ва HoReCa — контент яратиш, умумий овқатланиш ва сервис соҳаси.
Бу диверсификация Қорақалпоғистонда аёллар тадбиркорлигининг янги босқичга кўтарилаётганини, инновацион ғоялар ва янги бизнес моделлар пайдо бўлаётганини кўрсатмоқда.
Лойиҳанинг OSON учун аҳамияти
Юқорида таъкидлаганидек, OSON учун AWE дастурини қўллаб-қувватлаш — бу шунчаки ижтимоий лойиҳа эмас. Компания буни минтақада баркамол бизнес-экотизимни шакллантириш, аҳолининг иқтисодий фаоллигини ошириш ва даромадларнинг ошкоралигини таъминлашга қаратилган стратегик инвестиция сифатида кўради. Сифатли бизнес-таълимга ечимлар бериш орқали OSON узоқ муддатли иқтисодий ўсишга ҳисса қўшмоқда.
