PixelCraft компанияси фойдаланувчиларнинг барча эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, замонавий технологиялар қўлланган, мамлакат банк секторидаги энг яхши корпоратив сайтлардан бири сифатида Микрокредитбанкнинг янги корпоратив сайтини ишга туширганини эълон қилди.
Сайтнинг асосий устунликлари — барча турдаги мижозлар учун алоҳида мақсадли саҳифалар, қорақалпоқ тилидаги версия, Google PageSpeed Insights бўйича юқори кўрсаткичлар (саҳифа юкланиш тезлиги), қулай мобил версия, 4K катта дисплейлар учун мослашувчан масштаблаш, жиддий ва жозибадор дизайн, интерактив хизматларнинг кенгайтирилган функционаллиги ҳамда хавфсизлик алгоритмининг юқори даражасидир.
Ушбу лойиҳа доирасида PixelCraft компанияси тўлиқ хизматлар мажмуасини кўрсатди: сайтни “калит топшириш” асосида ишлаб чиқиш, график тасвирларни тайёрлаш (200 дан ортиқ иллюстрация ва 3D-иконкалар), қидирув тизимлари учун оптимизация (SEO), сервер ва хавфсизлик созламалари, шунингдек, тақдим этилган материалларга мувофиқ контент жойлаштириш.

Фото: PixelCraft
Сайтнинг муҳим хусусиятларидан бири — ноёб “композит сайт” технологияси бўлиб, у Bitrix Framework платформасида саҳифаларнинг юкланиш тезлигини сезиларли ошириш имконини берди. Натижада фойдаланувчи исталган саҳифадаги контентни деярли дарҳол олади, бу эса маълумот қидиришни максимал даражада тезлаштиради.

Фото: PixelCraft
Google PageSpeed Insights веб-инструменти маълумотларига кўра, веб-саҳифаларнинг унумдорлиги ва оптималлашувини таҳлил қилувчи ушбу тизимда Микрокредитбанк сайтининг кўрсаткичлари унумдорлик, SEO, махсус имкониятлар ва бошқа тавсиялар бўйича энг юқори даражалардан биридир.

Фото: PixelCraft
Сайт содда навигация, осон тушунарли интерфейсга эга ва бешта тил версиясини қўллаб-қувватлайди. Таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда Микрокредитбанк сайти Ўзбекистон банк сегментида қорақалпоқ тилидаги версияни таклиф қиладиган ягона расмий сайт ҳисобланади.

Фото: PixelCraft
Мобил версиясидан фойдаланиш ҳам қулай: бўлимлар бўйича навигация соддалаштирилган, саҳифалар юкланиши тезлаштирилган ва меню элементлари оптималлаштирилган. HTML5’нинг янги имкониятлари ҳар қандай экран ўлчами учун мослаштирилган дизайн яратишга ёрдам беради, кодлар ва скриптлар эса минималлаштирилган бўлиб, маълумот узатиш юкламасини сезиларли камайтиради. Бу мобил қурилмаларда сайтдан фойдаланишни анча қулайлаштиради.
Лойиҳа ишлаб чиқилиши натижасида асосий вазифа — банкнинг индивидуаллигини график безак орқали ажратиб кўрсатиш ва асосий хизматларни қулай функциялар орқали ёритиш — муваффақиятли бажарилди. Сайт Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, шунингдек Марказий банк ва “Киберхавфсизлик маркази” талаблари асосида ишлаб чиқилган. Лойиҳа юқори хавфсизлик алгоритмига эга “1C-Bitrix” CMS платформасида амалга оширилди.
Ҳар бир турдаги мижозлар учун алоҳида мақсадли саҳифалар ишлаб чиқилди — жисмоний шахслар, кичик ва ўрта бизнес ҳамда корпоратив мижозлар учун. Барча мижозлар учун хизматларни солиштириш функцияси ҳам қўшилди (депозитлар, кредитлар, пластик карталар). Шунингдек, сайт “Электрон онлайн-аукционлар ташкилоти” АЖ ва “Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси” АЖ тизимлари билан интеграция қилинди.

Фото: PixelCraft
Сайтга қўшимча график элементлар ҳам қўшилди — иконкалар кўринишидаги қўшимча навигация менюси ва қулай ён панел. Буларнинг барчаси замонавий ва мослашувчан веб-дизайн билан мустаҳкамланган бўлиб, сайт турли қурилмаларда тўғри акс этади. Бу дизайн элементларининг ўлчамини автоматик мослаштириш технологияси орқали амалга оширилди. Ушбу усул барча интерфейс элементларини (шрифт, тугма, блоклар, бўш жойлар ва бошқалар) мобил қурилмаларнинг энг кичик экранларидан тортиб энг катта 4K дисплейларгача оптимал тарзда масштаблаш имконини беради.

Фото: PixelCraft
Замонавий дизайндан ташқари, сайтда интерактив хизматлар ҳам мавжуд — депозит ва кредит калькуляторлари, кредитнинг асосий шартлари бўйича “Ахборот варағи” модули (унда кредит маҳсулотлари параметрларига асосланган Microsoft Excel файли автоматик генерация қилинади), фуқароларнинг онлайн мурожаатлари, реал вақт режимида мижозларни қўллаб-қувватловчи онлайн консультант ва бошқа хизматлар. Шунингдек, банк картасини буюртма қилиш, кредит олиш ёки депозит очиш учун ариза юбориш имконияти ҳам бор.

Фото: PixelCraft
Асосий саҳифа банк хизматларига бўлган юқори талабларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Унда рекламавий слайдерлар ва энг машҳур хизматлар бўйича промо-блоклар жойлаштирилган бўлиб, улар орқали “бир босишда” кредитлар, депозитлар ёки банк карталари бўлимига ўтиш мумкин. Янги рекламавий поп-ап баннерлар ҳам ишлаб чиқилди.
Банкнинг мобил иловаси бўлими, янгиликлар блоки, валюта курси конвертери ва молиявий саводхонлик бўйича мақолалар блоки фойдаланувчилар учун ҳар доим долзарб бўлиб қолади. Шунингдек, асосий саҳифадаги калькулятор ёрдамида кредит бўйича ўртача ойлик тўловни ҳисоблаш, тўлов жадвалини кўриш ва ариза юбораш мумкин. Депозит бўйича ҳам керакли параметрларни танлаб (миқдор ва муддат), фойдани ҳисоблаш ва ариза юбораш имконияти мавжуд.

Фото: PixelCraft
Сайтнинг яна бир хусусияти — “Офислар ва банкоматлар” бўлимидаги интерактив харита бўлиб, у бўйича банк бўлимлари, банкоматлар, ATM’ларни танлаб қидириш мумкин. Бу функционал сайт фойдаланувчисига энг яқин объектни топиш имконини беради. Шунингдек, бўлимда “Харитадаги нуқтадан маршрут” модули мавжуд бўлиб, у танланган объект нуқтасидан бориладиган манзилга йўл чизиб беради ва хоҳласа “Яндекс.Такси” орқали такси чақириш имконини ҳам беради.
Бундан ташқари, сайт “Матнда хатолик топдингизми?”, аудио-овозли ўқиш функцияси ва заиф кўрувчилар учун махсус версияга эга. Сайтда очиқ маълумотлар (CSV, XML, JSON) автоматик шакллантириладиган машинаўқиладиган форматларда ҳам тақдим этилган.
Ҳамкорлик асосида
