Ўзбекистон Президентининг Самарқанд вилоятига амалга оширган ташрифи доирасида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда ишбилармонлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда.

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари, шунингдек, вилоятлар ҳокимликлари иштирокида ташкил этилган учрашувларда тадбиркорларни кредитлаш, инфратузилмани ривожлантириш, ер ажратиш, экспорт салоҳиятини ошириш ва қўшимча қулайликлар яратишга оид масалалар атрофлича муҳокама қилинмоқда.

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк
Шу каби мулоқотлар Самарқанд ҳамда Жиззах вилоятларида ҳам ўтказилиб, маҳаллий тадбиркорлар иштирокида амалий жиҳатдан муҳим масалалар кўриб чиқилди. Ушбу тадбирларда Ўзсаноатқурилишбанк раҳбарияти ҳам қатнашди.

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк
Мулоқотларда тадбиркорларнинг турли йўналишлар бўйича билдирган мурожаатлари тингланди. Қатор масалалар жойида ҳал этилди, ўрганиш талаб этувчи масалалар эса банк раҳбарияти назоратига олинди.

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк
Шу билан бирга, банк кўмагида амалга оширилган микролойиҳалар жойига чиқиб ўрганилди.
Ҳамкорлик асосида
