Hamkorbank “Энг креатив банк” сифатида эътироф этилди

28.11.2025 12:13

253

Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси томонидан ташкиллаштирилган “Яшил ва қулай уй–жой” халқаро форумида "Hamkorbank" АТБ "Энг креатив банк" номинацияси ғолиби бўлди. Ушбу номинация банкка аҳоли учун ипотека ва "яшил" кредитларни ажратишда қулай ва осон ечимларни тақдим этаётгани учун берилди.

Фото: Hamkorbank

Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси томонидан ташкиллаштирилган “Яшил ва қулай уй–жой” халқаро форумида "Hamkorbank" АТБ алоҳида эътироф этилиб, "Энг креатив банк" номинациясида ғолиб деб топилди.

Ушбу номинация Hamkorbank’га Ўзбекистон аҳолисининг банк маҳсулот ва хизматларидан фойдаланишида янада қулай ва осон ечимларни таклиф этаётгани учун берилди. Банк томонидан аҳолига қулай шартларда яшил ипотека кредитлари ажратилмоқда.

Шунингдек, Hamkorbank’да яшил энергия учун янада қулай имкониятлар мавжуд бўлиб, уйингизга 50 кВт гача бўлган қуёш панеллари ва бошқа энергия тежамкор ускуналарни ўрнатиш учун 170 млн сўмгача, 10 йил муддатга арзон фоизли кредитларни расмийлаштиришингиз мумкин.

Яшил кредитларни расмийлаштириш учун Hamkorbank офисларига ташриф буюринг.

Банк ижтимоий тармоқ саҳифалари:

Instagram

Facebook

Youtube

Телефон: 1256

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#hamkorbank

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган