"Hayot Bank" АЖ Кузатув кенгашининг 2025 йил 24 ноябрдаги тегишли қарори билан Санжар Ҳамидович Ҳамидов мазкур банк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Корпоратив Ахборот ягона порталидаги хабар берилди. Амалдаги тартибларга кўра тайинлов Марказий банк билан келишилади.
Санжар Ҳамидов 1989 йил туғилган. 2011 йил Тошкент молия институтини бакалавр (кундузги), 2025 йил Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратура босқичларини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида 2011-2015 йилларда Ўзмиллийбанк тизимида (Академ филиали ва Бош офисида), 2015-2017 йилларда Капиталбанк Сергели филиалида, 2018-2019 йиллари Ўзмиллийбанк Академ филиалида, 2019 йилдан яна Капиталбанк тизимида турли лавозимларда, хусусан филиал бошқарувчиси лавозимида ишлаган.
С.Ҳамидов лавозимга тайинлангунга қадар (2024 йил июнь ойидан) Капиталбанк "Ягона филиали" лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
