"9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши курашиш" куни муносабати билан ўтказилаётган Аксилкоррупция ойлиги доирасида "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ Ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов томонидан брифинг ташкил этилди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки
Маълумотларга кўра, айни пайтда банкнинг Комплаенс назорати департаменти, ишга янги қабул қилинган ва коррупцион риски юқори хавфга эга лавозимларда фаолият юритаётган 1 359 нафар ходим "Коррупцияга қарши виртуал академия" платформасида ўқитилмоқда.
Ўтган даврда коррупцияга қарши курашиш бўйича жами 106 марта ўқув-семинарлари ташкил этилди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки
Брифингда қайд этилишича, "Бизнесни ривожлантириш банки" ходимлари томонидан манфаатлар тўқнашуви тўғрисида тўлдирилган декларациялар асосида 26 та эҳтимолий, 3 та мавжуд манфаатлар тўқнашуви ҳолати аниқланиб, бартараф этилган.
Ҳисобот даврида банк тизимида давлат харидлари бўйича 418 та контрагент ўрганилди. Шундан 417 та контрагентга ижобий, 1 нафар контрагентга нисбатан афилланганлиги сабабли салбий хулоса берилган.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки
Ишга қабул қилиш жараёнида шаффофликни таъминлаш мақсадида номзодларни лозим даражада ўрганиш ва коррупцион рискини баҳолаш тизими жорий қилинган. Жумладан, ҳисобот даврида жами 1428 нафар номзод ўрганилди. Шундан 1336 та ижобий, 92 та салбий хулоса берилди.
Айни пайтда банкнинг коррупция ва манфаатлар тўқнашуви бўйича хабар беришга мўлжалланган 4 та алоқа канали 24/7 режимда ишламоқда.
Шунингдек:
- банк кредитлари автоматлаштирилган Андеррайтинг тизими орқали ажратилмоқда;
- Мижозлар учун онлайн хизмат турларининг барчаси (кредит олиш, картага ариза қолдириш, пул ўтказмасини амалга ошириш, пул ўтказмалари, валюта айирбошлаш ва бошқалар) банкнинг мобил иловаси орқали жорий қилинди;
- Харидларни амалга оширишда барча жараёнлар рақамлаштирилди. Контрагентларни қўшимча манбалардан ўрганиш тизими ҳам жорий қилинди;
- Муаммоли кредитларни ундириш жараёнлари рақамлаштирилиб “Soft, hard and legal collection” тизими жорий қилинди;
- Банкда имтиёзли кредитлар бўйича аризаларни қабул қилиш, расмийлаштириш ва скоринг тизимлари тўлиқ автоматлаштирилган «Бизнес портал» тизими жорий қилинган;
- Бизнес-жараёнлар, манфаатлар тўқнашувларини мониторинг ва бошқариш мақсадида “Complaens control” назорат тизими жорий қилинган;
- Фирибгарлик хатарларини олдини олиш мақсадида "Антифрод" тизими татбиқ этилди.
Ҳамкорлик асосида
