Асакабанк халқаро молия бозоридаги навбатдаги муҳим ютуғини қайд этди. Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган GBM Awards 2025 тантанали тақдирлаш маросимида банк “Financial Institutions Syndicated Loan of the Year” номинациясида ғолиб деб топилди.
Мазкур мукофот жорий йил бошида Асакабанк томонидан жалб этилган 300 млн АҚШ доллари миқдоридаги синдикатланган кредит учун тақдим этилди. Битим БААнинг етакчи молиявий институтлари — Abu Dhabi Commercial Bank ва Emirates NBD томонидан ташкил этилган бўлиб, унда Яқин Шарқ, Европa ва Осиё минтақаларидан 20 дан ортиқ йирик банклар иштирок этди.
Мукофот кредитни тузиш, уюштириш ва амалга оширишдаги юқори халқаро стандартларнинг тан олинишини ифодалайди. Битимнинг муваффақиятли якунланиши 2025 йилда Асакабанкнинг диверсификация қилинган ресурс базасини мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим босқич бўлди.
Тақдирлаш маросими Global Banking & Markets CEE, Central Asia & Türkiye — Марказий ва Шарқий Европа, Марказий Осиё ва Туркия мамлакатларининг етакчи молиявий институтларини бирлаштирувчи нуфузли йиллик тадбир доирасида ўтказилди.
Маълумот учун, Global Banking & Markets CEE, Central Asia & Türkiye — минтақанинг молия бозорларида мавжуд ютуқларни эътироф этиш, тажриба алмашиш ва мулоқот учун муҳим халқаро платформа ҳисобланади.
Ҳамкорлик асосида
