Халқ банки 3 трлн сўм зарар билан ишламоқда

19.11.2021 10:25

1 579

Бугунги кунда АТ "Халқ банки" 3 трлн сўм зарар билан фаолият юритмоқда. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Зафар Азимов маълум қилди.

АТ "Халқ банки" Бошқарув раиси биринчи ўринбосари Зафар Азимов. Фото: АОКА

Бугунги кунда АТ "Халқ банки" 3 трлн сўм зарар билан фаолият юритмоқда. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Зафар Азимов маълум қилди.

Зафар Азимовга кўра, молия муассасаси 1 ноябрь ҳолатида 60 млрд сўм соф фойда билан фаолиятини якунлаган. Шу билан бирга банкда ҳисобланган, лекин ундирилмаган фоизлар 1 трлн. сўмни ташкил қилади. Ушбу фоизлар мижозларга ҳисобланган, пандемия даврида тўланмаган.

"Бундан ташқари, юзага келган муаммоли кредитлар бўйича яратилиши лозим бўлган захира суммаси бор. Ушбу сумма 2,2 трлн сўмни ташкил этади", дейди Азимов.

Унинг қўшимча қилишича, мана шу 2 та кўрсаткични қўшиб, эълон қилинган соф фойдадан айриладиган бўлса, ўз-ўзидан Халқ банкининг молиявий ҳолати ўртача 3 трлн сўм зарарда эканини кўриш мумкин.

Халқ банки Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари банкда муаммоли кредитлар улушини камайтириш учун олиб борилаётган ишларга тўхталиб ўтиб, 400 та штат бирлиги банкнинг ҳудудий филиалларидан "мижозбай ишлашни ташкил қилиш учун" туман филиалларига ўтказилган. Туман филиалига ўтказилган ходимлар орасида энг катта штат муаммоли кредитлар билан ишлашга қаратилади. Филиалларда 4 кишидан иборат бўлим — муаммоли кредитлар билан ишлаш бўлими очилади. Ушбу бўлимларда фақат муаммоли кредитлар билан ишловчи юристлар штати очилади.

Теглар:

#муаммоли#кредитлар#азимов#бошқарув

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган