Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан эълон қилинган “Энг яхши ёрдамчи-агент” танлови 4 босқичда ўтказилмоқда ва ҳар бир босқич учун алоҳида шартлар белгиланган. Хусусан, дастлабки – саралаш босқичида республикамиздаги 9008 та маҳаллаларда фаолият кўрсатаётган 624 нафар, яъни жами 208 та туман ва шаҳарларнинг ҳар биридан 3 тадан Ёрдамчи-агент саралаб олинган эди.
Эътиборлиси, илк босқичда Бизнесни ривожлантириш банкида фаолият кўрсатаётган 614 нафар ёрдамчи-агентлардан 374 нафари ёки 61 фоизи иштирок этиб, ўзига хос фаоллик кўрсатишди. Илк босқич натижаларига кўра, 37 та тумандаги банкнинг 54 нафари ёрдамчи-агентлари 2-босқичга ўтди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки
Хусусан, дастлабки саралаш босқичида Янгийўл шаҳри ва Когон туманидан танланган номзодларнинг 3 тадан 3 таси ҳам “Бизнесни ривожлантириш банки” ёрдамчи-агентлари бўлган бўлса, Андижон шаҳри, Қўрғонтепа тумани, Хўжаобод тумани, Бухоро шаҳри, Бухоро тумани, Когон шаҳри, Янгиобод тумани, Навоий шаҳри, Конимех тумани, Каттақўрғон шаҳри, Оҳангарон шаҳри, Янгийўл тумани ва Бўстонлиқ туманидан танланган номзодларнинг 3 тадан 2 таси “Бизнесни ривожлантириш банки” вакиллари бўлишди.
2-туман (шаҳар) босқичида эса, саралаб олинган жами 624 нафар ёрдамчи агентлар белгиланган мавзулар бўйича тарғибот ишларини ташкиллаштириб, кейинги босқичга йўлланма олиш учун беллашди ҳамда республика бўйича 208 та туман(шаҳар)нинг ҳар биридан 1 нафардан ғолиб, жами 208 нафар ёрдамчи-агент танлаб олинди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки
Шу кунларда танловнинг учинчи – вилоят босқичи ҳам муваффақиятли ўтказилди. “Бизнесни ривожлантириш банки” шарафини ушбу босқичда жами 21 нафар ёрдамчи агент ҳимоя қилди.
Ушбу босқич якунларига кўра, Андижон, Тошкент вилоятларида биринчи ва иккинчи ўринлар; Фарғона, Наманган, Сирдарё, Жиззах вилоятларида биринчи ўрин, Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятида иккинчи ва Самарқанд вилоятида тўртинчи ўринларни айнан “Бизнесни ривожлантириш банки” ёрдамчи-агентлари забт этишди. Шу тариқа илк бор ташкил этилаётган ушбу нуфузли танловининг Республика босқичида жами 11 нафар вакил банк номидан иштирок этишади.
Ҳозирда республика босқичида қатнашиш имкониятини қўлга киритган ёрдамчи агентлар тайёргарликни бошлаб юборган.
Ҳамкорлик асосида
