Ўзмиллийбанк ташаббуси билан Чимёнда янги меҳмонхона очилди

11.11.2025 10:11

403

"Ўзмиллийбанк” АЖ инвестициялари ҳисобидан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жаҳон андозаларига жавоб берувчи меҳмонхона мажмуаси — “TRYP by Wyndham Chimyon” барпо қилинди. Жорий йилнинг 8 ноябрь куни меҳмонхонасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Ўзмиллийбанк

"Ўзмиллийбанк” АЖ Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини ривожлантиришда фаол иштирок этмоқда. Жумладан, ушбу банк инвестицияси ҳисобидан Бўстонлиқ туманида жаҳон андозаларига жавоб берувчи янги меҳмонхона мажмуаси барпо қилинди.

Фото: Ўзмиллийбанк

Тошкент вилоятининг рекреацион зонаси ҳисобланган Бўстонлиқ туманидаги “Чимён” халқаро умуммавсумий курорти ҳудудида жорий йилнинг 8 ноябрь куни “TRYP by Wyndham Chimyon” меҳмонхонасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Ўзмиллийбанк

Очилиш маросимида маҳаллий ҳокимият ва туризм соҳаси вакиллари, банк вакиллари, шунингдек, санъаткорлар ва тармоқ фаоллари иштирок этиб, лойиҳанинг катта ижтимоий қийматини эътироф этди.

Фото: Ўзмиллийбанк

“TRYP by Wyndham Chimyon” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги қарорига мувофиқ, “Ўзмиллийбанк” АЖ инвестициялари ҳисобига амалга оширилди. 

Фото: Ўзмиллийбанк

Меҳмонхонага Wyndham Hotel Group франшизаси жалб қилинмоқда ва у “TRYP by Wyndham” бренди остида, “HotelPro” бошқарув компанияси ҳамкорлигида фаолиятини бошламоқда. Халқаро бренднинг кириб келиши хизматлар сифатининг юқори стандартларга мос келишини, бошқарувнинг самарадорлигини ва халқаро бозорда танилишни кескин оширади.

Фото: Ўзмиллийбанк

Меҳмонхона мажмуаси барча қулайликларга эга 160 хонада жами 320 ўрин таклиф этади. Шунингдек, объект таркибида замонавий ресторан, ёпиқ бассейн, фитнес зал, СПА-зона, сауна ва ҳаммом каби дам олиш ва саломатликни тиклаш учун барча шароитлар яратилган.

Фото: Ўзмиллийбанк

“TRYP by Wyndham Chimyon” меҳмонхонасининг ишга туширилишидан қуйидаги ижтимоий ва иқтисодий самаралар олинади:

Туристлар оқими: замонавий, халқаро бренд остидаги дам олиш масканининг мавжудлиги Бўстонлиқ туманига туристлар оқимини янада кўпайтиришга хизмат қилади. Меҳмонхонанинг географик жойлашуви йилнинг тўрт фаслида ҳам тоғ бағрида, табиат қўйнида мароқли дам олиш имконини беради;

Фото: Ўзмиллийбанк

Иш ўринлари: лойиҳанинг энг муҳим ижтимоий натижаси — маҳаллий ёшлар учун 100 дан ортиқ янги иш ўринларининг яратилишидир. Бу аҳолининг бандлигини таъминлаш ва иқтисодий манфаатдорлигини ошириш борасидаги давлат сиёсатига ҳамоҳангдир;

Фото: Ўзмиллийбанк

Инфратузилма ривожи: ушбу мажмуанинг барпо этилиши ҳудуддаги туризм инфратузилмасини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқади ва рақобатни кучайтиради.

Фото: Ўзмиллийбанк

"TRYP by Wyndham Chimyon" хусусий ташаббуслар, халқаро стандартлар ва давлат кўмаги умумий мақсад йўлида — жаҳон даражадасиги янги сайёҳлик мажмуасини яратиш учун бирлаша олишининг ёрқин намунасига айланди",  дея таъкидлади HotelPro компанияси асосчиси Дилшод Одилов.


Фото: Ўзмиллийбанк

“TRYP by Wyndham Chimyon” меҳмонхонасининг очилиши Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тўлақонли юзага чиқариш ва халқаро стандартларга жавоб берадиган хизматлар кўрсатиш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.

Ҳамкорлик асосида


Теглар:

#ўзмиллийбанк#меҳмонхона

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган