Азия-Инвест Банк 25 йиллик юбилейи муносабати билан "АзияЭкспресс" пул ўтказмалари тизими бўйича акцияни йўлга қўйди.
"АзияЭкспресс" тизими бўйича пул ўтказмаларини амалга оширинг ва 14 та қимматбаҳо совғалардан бирининг соҳибига айланинг:
- Россия-Ўзбекистон йўналишида 2 та чипта (бориш-келиш);
- 4 та смартфон;
- 4 та планшет;
- 4 та симсиз қулоқчин.
Акция шартлари қуйидагича:
- "АзияЭкспресс" тизими бўйича 100 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдордаги пул ўтказмаларини амалга ошириш;
- "АзияЭкспресс" телеграм канали ёки инстаграмдаги (@asiaexpress.mt) саҳифасига аъзо бўлиш;
Акция икки босқичда ўтказилади:
- Биринчи босқич 2021 йилнинг 18 ноябридан 18 декабрига қадар;
- Иккинчи босқич 2021 йилнинг 19 декабридан 2022 йилнинг 18 январига қадар.
- Биринчи босқич ғолиблари 2021 йилнинг 20 декабрь санасида, иккинчи босқич ғолиблари эса 2022 йилнинг 20 январь санасида рандом тизими орқали аниқланади.
"АзияЭкспресс" – "Ўзмиллийбанк" АЖ нинг Россия Федерациясидаги шўъба корхонаси ҳисобланмиш Азия-Инвест Банк томонидан 2006 йилда ташкил этилган пул ўтказмалари тизими ҳисобланади. "АзияЭкспресс" пул ўтказмалари тизими 2020 йилдан бошлаб ҳам Россия, ҳам Ўзбекистондаги иштирокчи банклар сонини кўпайтирмоқда – булар Ўзбекистон ва Россиядаги кўп филиалли давлат ва ҳусусий банклар. "АзияЭкспресс" пул ўтказмалари тизимининг Россия Федерациясида 1400 та, Ўзбеистон Республикасида эса 1200 та хизмат кўрсатиш нуқталари мавжуд.