Аҳолига янада яқин бўлиш, замонавий ва сифатли банк хизматларини тақдим этиш мақсадида Асакабанкнинг янги “Олтинсой” савдо офиси ўз фаолиятини Сурхондарё вилояти, Олтинсой тумани, “Бўстон” МФЙ, Охунбобоев кўчаси, 108А-уй манзилида бошлади.

Фото: Асакабанк
Тантанали очилиш маросимида вилоят ва туман ҳокимлари, Марказий банк вилоят бош бошқармаси раҳбари ҳамда қатор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

Фото: Асакабанк
Янги офис орқали мижозлар қуйидаги хизматлардан фойдаланишлари мумкин:
- Автокредит, таълим, микрокредит ва истеъмол кредитларини расмийлаштириш;
- Ҳисоб-китоблар, коммунал ва давлат тўловларини амалга ошириш;
- Пул ўтказмалари бўйича операциялар;
- Пластик карталар билан боғлиқ хизматлар;
- Ҳамда бошқа турдаги молиявий хизматлар.

Фото: Асакабанк
Ҳамкорлик асосида
