Наманганда “Лимон ҳосили сайли” бўлиб ўтди — фотожамланма

02.11.2025 17:11

226

Шу кунларда Туронбанкнинг бевосита ташабусси билан Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида лимон етиштирувчилар, деҳқонлар ва тадбиркорлар иштирокида "Лимон ҳосили сайли" ўтказилмоқда. Наманган вилоятининг Учқўрғон туманидаги тадбир қандай ўтгани ҳақида мақолада ўқинг.

Фото: Туронбанк

Наманган вилояти Учқўрғон туманида лимон етиштирувчилар, деҳқонлар ва тадбиркорлар иштирокида “Лимон ҳосили сайли” ташкил этилди. Тадбирда Агросаноатни ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти бўлими бошлиғи Бектош Аҳмаджонов, Учқўрғон тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Фозилжон Алматов, шунингдек, маҳаллий тадбиркорлар, фермерлар ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этдилар.

Фото: Туронбанк

Маълумот учун, мазкур тадбир Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки ҳамкорлигида ташкил этилди. Сайл доирасида лимончилик соҳасида эришилаётган ютуқлар, замонавий технологиялар асосида фаолият юритаётган иссиқхоналар фаолияти, шунингдек, маҳаллий деҳқонларнинг меҳнат натижалари намойиш этилди.

Фото: Туронбанк

Тадбир давомида лимон етиштиришдаги илғор тажрибалар билан ўртоқлашиш, маҳсулот сифатини ошириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Тадбир иштирокчилари томонидан амалга оширилаётган янги ташаббуслар ва самарали бизнес моделлар бошқа фермерлар учун илҳом манбаи сифатида қайд этилди.

Фото: Туронбанк

Шу билан бирга, “Туронбанк” АТБ Наманган БХМ раҳбари банк томонидан лимончиликни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Жумладан, имтиёзли кредитлар, қишлоқ хўжалигидаги молиявий ёрдам механизмлари, қонунчиликдаги янгиликлар ҳамда халқаро сертификатларни қўлга киритишдаги тажрибалар юзасидан маълумот тақдим этилди.

Тадбир якунида лимонни экспорт қилиш бўйича янги лойиҳалар тақдим этилди. Иштирокчилар ўзаро фикр ва ғоялар алмашиб, соҳани янада ривожлантириш, ички ва ташқи бозорда рақобатбардош маҳсулот етиштириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

“Туронбанк” АТБ матбуот хизмати

Теглар:

#туронбанк#лимон

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган