Ўзсаноатқурилишбанк ходимлари Сбербанк корпоратив университетида ўқийди

сбербанк универ

Фото: Static.ekburg.tv

Ўзсаноатқурилишбанк ва Сбербанк корпоратив университети (Россия) ўртасида банк тизимига раҳбар ходимлар тайёрлаш ва улар малакасини оширишга қаратилган ўзаро ҳамкорлик келишуви имзоланди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

Сбербанк корпоратив университети билан тузилган меморандумга мувофиқ, Банк томонидан трансформация жараёнларини муваффақиятли якунлаш, шу жумладан, иқтидорли ва истиқболли ёш мутахассисларни танлаб олиш, кадрларнинг мақсадли захирасини яратиш ва уларнинг нуфузли хорижий молия институтларида амлиёт ўташларини ташкил этиш, илғор тажрибаларни ўзлаштириш ва молиявий хизматлар кўрсатишда юқори технологияли воситаларни кенг қўллаш кўзда тутилган.

Ушбу битимга кўра, томонлар ўртасида ўқув курслари ва малака ошириш дастурлари ишлаб чиқилади.

Банкнинг иқтидорли ва истиқболли мутахассислари учун Сбербанк корпоратив университетига бепул амалиётлар ташкил этилади.

 

×