Ipoteka Bank OTP Group Наманган шаҳри, Янги Наманган туманида янги банк хизматлари марказини ишга туширди. Мазкур янги офис банкнинг минтақавий тармоқларини кенгайтириш ҳамда замонавий хизмат кўрсатиш стандартларини татбиқ этиш йўналишидаги стратегик дастурининг таркибий қисми ҳисобланади.
Марказ OTP Group’нинг янгиланган бренд дизайнига асосан яратилган бўлиб, у замонавий дизайн ечимлари ва қулай, функционал муҳит билан ажралиб туради. Бу ерда мижозлар — жисмоний ҳамда юридик шахслар — кредит ва депозит маҳсулотларини расмийлаштириш, маслаҳат хизматларидан фойдаланиш, шунингдек турли банк амалиётларини бажариш имкониятига эга бўладилар.

Фото: Ипотека банк
Ipoteka Bank OTP Group Бошқарув раисининг ўринбосари Дмитрий Сапронов таъкидлаганидек, янги марказнинг ишга туширилиши банкнинг мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишга йўналтирилган узоқ муддатли стратегиясининг муҳим бўлаги ҳисобланади:
"Биз ўз тармоғимизни изчил кенгайтириб, мижозлар учун қулай, замонавий ва технологик муҳит яратишга интиляпмиз. Янги Намангандаги марказ эса Европа стандартларини маҳаллий эҳтиёж ва маданият билан уйғунлаштиришнинг ёрқин намунаси бўлиб хизмат қилади".

Фото: Ипотека банк
“Янги Наманган” марказининг очилиши — бу банкнинг мижозларга янада яқин бўлиш, уларга юқори сифатли хизматлар ва замонавий молиявий ечимларни тақдим этишга бўлган интилишининг навбатдаги исботидир.
Банк хизматлари маркази Наманган вилояти, Наманган шаҳри, Янги Наманган массиви, Ислом Каримов кўчаси, 13-уй манзилида жойлашган.
Ҳамкорлик асосида
