9 декабрь, пайшанба куни "Асакабанк" АЖ акциядорларининг умумий йиғилишини чақирмоқда. Бу ҳақда банк расмий сайтида эълон қилинди.
Хабарга кўра, акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш қарори банк кенгаши томонидан 16 ноябрь куни қабул қилинган. Йиғилиш 9 декабрь соат 15:00 да Тошкент шаҳри, Нукус кўчаси, 67-уй манзилида жойлашган "Асакабанк" АЖ бош офиси биносида бўлиб ўтади.
Йиғилиш кун тартиби қуйидагича:
- “Асакабанк” АЖ Кенгаши аъзоларини мукофотлаш тартиби тўғрисида"ги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
- “Асакабанк” АЖ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш тўғрисида"ги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
- “Асакабанк” АЖ ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш тўғрисида"ги Низомни тасдиқлаш ёки унга ўзгартиришлар киритиш ваколатини банк Кенгашига бериш;
- Акциядорлар йиллик умумий йиғилишининг 2020 йил 26 июндаги 1-сонли баённомаси билан тасдиқланган 12 масаласи бўйича қабул қилинган қарорни бекор қилиш;
- “Асакабанк” АЖ Уставига киритилаётган ўзгартиришларни тасдиқлаш;
- Акциядорлар йиллик умумий йиғилишининг 2020 йил 26 июндаги 1-сонли баённомаси билан тасдиқланган “Асакабанк” АЖнинг илгари рўйхатга олинган акцияларини чиқарилишига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги 14-масала бўйича қабул қилинган қарорни бекор қилиш.
“Асакабанк” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашувчи банк акциядорлари реестри 2 декабрь куни тузилади.
“Асакабанк” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибидаги материаллар билан, 100015, Тошкент шаҳри, Нукус кўчаси 67 уйда жойлашган Банкнинг бош офиси биносида танишиш мумкин. Телефон: (78) 147-65-65 (11-32), Корпоратив муносабатлар хизмати.
Тасодифий хабарлар
BS/2 Ўзбекистонда касса марказларини ўзгартириш ва нақд пулни қайта ишлаш бўйича ечимларни тақдим этди
Туронбанк хориждаги ўзбекистонликлар ва юртдошларимиз учун қулай ечимлар ва ютуқли акцияларни тақдим этмоқда
Халқ банкидаги пенсия ҳисобварақлари бошқа банклар учун очиқ шаклга ўтказилиши таклиф этилди