Халқ банки раҳбарияти ҳудудларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказди

28.10.2025 18:22

198

Халқ банки бошқаруви раиси ўринбосари Дилшод Маматкулов Жиззах вилоятининг Мирзачўл, Пахтакор ҳамда Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманларида бўлиб, аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказди.

Фото: Халқ банки

Халқ банки бошқаруви вакиллари ҳудудларда тадбиркорлар билан учрашувларни давом эттирмоқда. Хусусан, бошқарув раиси ўринбосари Дилшод Маматкулов Жиззах вилоятининг Мирзачўл, Пахтакор ҳамда Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманларида бўлиб, аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказди.

Фото: Халқ банки

Учрашувларда аҳолининг бандлигини таъминлаш, даромадли меҳнатга жалб этиш, маҳаллий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ҳамда банк маҳсулотлари ва онлайн хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Фото: Халқ банки

Банк вакиллари Мирзачўл туманининг “Ғалаба” маҳалласида амалга оширилаётган микролойиҳалар – тикувчилик, паррандачилик, асаларичилик ва бошқа йўналишлардаги фаолият билан танишди. Мулоқот чоғида маҳаллий аҳоли томонидан билдирилган муаммоларни жойида ҳал этиш ҳамда янги ташаббусларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берилди.

Фото: Халқ банки

Тупроққалъа туманида ўтган учрашувларда ҳам тадбиркорларнинг фикр ва таклифлари тингланди. Уларнинг фаолиятини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича амалий чоралар белгиланди.

Фото: Халқ банки

Бундай учрашувлар банк ва мижозлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, жойлардаги тадбиркорлик ташаббусларини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Банк матбуот хизмати

Теглар:

#Халқ_банки

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган