Тошкентда ўзбек ва қозоқ бизнес-ангеллари клуби учрашуви ўтказилади

Uzangels

Фото: Uzcard

19 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистоннинг биринчи бизнес-ангел клуби "UZANGELS" очилиши муносабати билан Қозоғистоннинг “UMAY Angels Club” клуби иштирокида давра суҳбати ўтказилади. Давра суҳбати офлайн форматда Uzcard корпоратив акселератори майдонида бўлиб ўтади.

Қозоғистоннинг «UMAY Angels Club» клуби маҳаллий стартап ва венчур экотизимлари билан танишиш мақсадида «Startup-tour Uzbekistan 2021»ни ўтказмоқда.

Давра суҳбати икки мамлакат клуб аъзолари иштирокида семинар форматида бўлиб ўтади, унда иштирокчилар стартапларга якка тартибдаги венчур капитал қўйиш бўйича ўзларининг тажрибалари ҳақида сўз юритадилар, ўзаро тажриба алмашадилар ва битимларнинг потентциал синдикатсиясини кўриб чиқади.

Барча қизиққан потенциал венчур инвесторлар таклиф этилади. Иштирок этиш бепул, жойлар эса чекланган. Иштирок этиш учун https://www.angelsclub.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

 

Теглар:
×