Трастбанк Самарқандда маҳалла банкирлари ва ёрдамчи агентлар учун тимбилдинг ўтказди

15.10.2025 11:08

226

Трастбанкнинг Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида фаолият юритувчи “маҳалла банкир”лари ва “ёрдамчи-агент”лари учун тимбилдинг ҳамда маданий тадбир ташкиллаштирилди. Шунингдек, тадбир давомида фаол ходимлар ва тадбиркорлар тақдирландилар.

Фото: Трастбанк матбуот хизмати

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки томонидан республикамиз бўйлаб 101 та маҳаллада “маҳалла банкирлари” ва “ёрдамчи-агент”лар фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, улар томонидан аҳолининг бизнес ғояларини рўёбга чиқариш, камғалликни қисқартириш бўйича бир қатор саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Қолаверса, фуқароларнинг молиявий саводхонлигини ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар олиб борилмоқда.

Фото: Трастбанк матбуот хизмати

Фаолият самарадорлигини таъминлаш мақсадида банк ушбу ходимларнинг малакасини ошириб бориш, моддий-техник томондан қўллаб-қувватлашга ҳам аҳамият бериши табиий. Шу сабабдан, “маҳалла банкири” иш самарадорлигини янада яхшилаш ҳамда мавжуд платформалардан самарали фойдаланишини таъминлаш мақсадида улар методик қўлланмалар ва “планшет”лар билан таъминланди.

Фото: Трастбанк матбуот хизмати

Мазкур саъй-ҳаракатлар ўзининг ижобий натижаларини кўрсатмоқда: жорий йил бошидан 1-октабрга қадар 3 327 та микролойиҳа амалга оширилди. Бунинг натижасида 6 минг 800 дан зиёд янги иш ўринлари яратилди.

Фото: Трастбанк матбуот хизмати

Шунингдек, “Маҳалла банкирлари” ва “ёрдамчи-агент”ларнинг иш самарадорлигини ошириш борасида мунтазам равишда ўқув семинарлари ўтказиб келинмоқда. Самарқандда Трастбанкнинг Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида фаолият юритувчи “маҳалла банкир”лари ва “ёрдамчи-агент”лар учун ташкил этилган навбатдаги “team-building” тадбирлари ҳам шулар жумласидандир. “Менинг маҳаллам – келажакда фаровон маҳалла” мавзусида бўлиб ўтган ушбу тадбирда ҳар бир жамоа томонидан ўз фаолияти акс эттирилган махсус "саҳна кўринишлари" намойиш этилди.

Фото: Трастбанк матбуот хизмати

Бундан ташқари, бизнес-режа тузиш, мижоз билан ишлаш, банк маҳсулоти ва хизматларини сотиш босқичлари, уларнинг шартларини тушунтириш, мижоз эътирозлари билан ишлаш юзасидан тушунчалар берилди.

Фото: Трастбанк матбуот хизмати

Тадбирда камбағалликни қисқартириш, янги иш ўринлари яратиш борасида фаол иштирок этиб келаётган “маҳалла банкирлари” ва “ёрдамчи-агент”лар, қолаверса, кичик бизнес эгалари Трастбанк томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Фото: Трастбанк матбуот хизмати

Банкнинг Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида фаолият юритувчи “маҳалла банкир”лари ва “ёрдамчи-агент”лари учун маданий тадбир ҳам ташкил этилди. Самарқанддаги “Боқий шаҳар”, Регистон майдонида намойиш этилган кўнгилочар тадбирларда қатнашишди.

Фото: Трастбанк матбуот хизмати

Мазкур тадбирлар ҳамда ходимларга берилган эътибор уларнинг ишчанлик кайфиятини янада оширишга, натижада меҳнат самарадорлиги ортишига хизмат қилади.

Банк матбуот хизмати

Теглар:

#трастбанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган