Мадина Нурутдинова ANORBANK бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди

30.09.2025 10:38

698

2021 йилдан буён ANORBANK Кузатув кенгаши аъзоси сифатида фаолият юритган Мадина Нурутдинова мазкур банк бошқаруви раиси ўринбосари этиб тасдиқланди. У банкда ғазначилик, халқаро алоқалар, молиявий менежмент йўналишларини ҳамда Стратегия офиси фаолиятини назорат қилади.

Фото: ANORBANK

"ANORBANK" АЖ Кузатув кенгашининг тегишли қарори билан Мадина Джалалитдиновна Нурутдинова мазкур банк бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди. Тайинлов белгиланган тартибда Марказий банк билан келишилган.

Мадина Нурутдинова 1976 йил туғилган, 1998 йил Фарғона давлат университетини тамомлаган. Банк тизимидаги меҳнат фаолиятини 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Ташқи Иқтисодий фаолият Миллий банки Хамза филиалида бошлаб, 2004 йилга қадар мазкур филиалда ишлаган.

2004-2009 йилларда Ўзмиллийбанкнинг Россиядаги шўъба банки - "Азия Инвест банк" ЁАЖда, 2009-2019 йилларда "Капиталбанк" АТБда турли лавозимларда, шу жумладан раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган. 2020 йил февраль-сентябрь ойларида "Капитал суғурта" АЖ бош директори маслаҳатчиси, сўнгра 2021 йил июнь ойига қадар "ANORBANK" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимларида меҳнат қилган.

М.Нурутдинова ANORBANK'да Ғазначилик департаменти, Халқаро алоқалар бошқармаси, Молиявий менежмент бошқармаси ҳамда Стратегия офиси фаолиятини назорат қилади.

Теглар:

#anorbank

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган