Фото: Elements Envato
Ўзбекистоннинг халқаро олтин-валюта захиралари ўсди. 1 ноябрь ҳолатига кўра, мамлакатимиз "хавфсизлик ёстиқчаси" 35,21 млрд. АҚШ долларини ташкил қилмоқда, деб хабар бермоқда Марказий банк.
"Ўзбекистон Республикаси ялпи халқаро захиралари 2021 йилнинг октябрь ойида 797,1 млн. долларга ёки 2,3 фоизга ўсди. Бунда олтин 1 унцияси нархининг ой бошидаги 1730,95 доллардан 1796,30 долларгача кўтарилишининг таъсири 788,3 млн. долларни ташкил қилди", - дейилади регулятор хабарида.
Ўзбекистон Республикасининг расмий захира активлари таркибий тузилиши. Марказий банк хабари асосида Bankers.uz томонидан тайёрланди.
Фото: Мирзаолим Дилшодов/ Bankers.uz
Расмий захираларнинг мутлақ катта қисми (62 фоизи) монетар олтин ҳиссасига тўғри келади — 21,67 млрд. доллар. Халқаро олтин-валюта захиралари таркибида 12,1 миллион трой унция олтин мавжуд.
Нақд валюта ва депозитларнинг жами миқдори эса 12,42 миллиард АҚШ долларини ташкил қилади. Ушбу захиранинг 308,6 млн. доллари бошқа марказий банкларда, Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) ҳамда Халқаро ҳисоб-китоблар банки (ХҲКБ)да, қолган 12,11 млрд. доллари эса бош офиси хорижда жойлашган банкларда сақланмоқда.
Тасодифий хабарлар
Беҳзод Ҳошимов банклар учун имтиёзли кредитларнинг 3 та ёмон таъсирини айтиб берди
Май ойида банк тизими кредит портфели қарийб 5 трлн. сўмга, муаммоли кредитлар эса қарийб 200 млрд. сўмга ошган
Бухоро шаҳрида "Туронбанк-Интеллект" ўйинларининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди
Қишлоқ қурилиш банк 2021 йилга бағишланган матбуот анжумани ўтказди
Ўзбекистон ва ЕТТБ илк маротаба своп операциясини амалга оширди