23–26 сентябрь кунлари Central Asian Expo Uzbekistan (CAEx) кўргазма марказида минтақанинг энг йирик технологик тадбири — ICTWEEK 2025 старт олди. Тадбирда 50 дан зиёд мамлакат вакиллари, 300 дан ортиқ компаниялар ва минглаб IT-мутахассислар иштирок этмоқда.
.jpg)
Фото: Uztelecom
Мазкур нуфузли форумда Uztelecom нафақат Ўзбекистон, балки бутун МДҲ учун янги босқични бошлаб берди — компания минтақада илк бор U6G (5G-Advanced) технологиясини намойиш этди. Бунинг натижасида мобил интернет тезлиги 10 Gbit/s гача етиб, амалдаги инфратузилманинг юқори салоҳияти исботланди.
Uztelecom'нинг футуристик услубдаги интерактив стендида ташриф буюрувчилар илк бор U6G диапазонидаги мобил алоқани синаб кўришди. Реал намойишда тезлик 10,16 Gbit/s гача етиб, янги технологиянинг амалиётга тўлиқ тайёр эканини кўрсатди.
.jpg)
Фото: Uztelecom
Компаниянинг тижорат масалалари бўйича бошқарув раиси ўринбосари Жавлон Исламов таъкидлаганидек:
"Ўзбекистон 5G-Advanced технологияси, яъни U6G частота диапазони билан олдинга улкан қадам қўймоқда ҳамда Марказий Осиёда рақамли технологиялар бўйича етакчи ўринларни эгалламоқда. Биз МДҲда биринчи бўлиб 10 Gbit/s тезликдаги оптик толали интернет ва U6G диапазонидаги мобил алоқани ишга тушираётганимиздан фахрланамиз. Uztelecom халқимизга жаҳон даражасидаги ечимларни тақдим этиш учун ўз инфратузилмасини ривожлантиришни давом эттирмоқда", – деди компания бошқаруви раиси ўринбосари Жавлон Исламов.
U6G технологияси нафақат юқори тезлик, балки 6G учун зарур бўлган стратегик инфратузилмани ҳам яратади.
Бизнес ва ташкилотлар учун янги ечимлар
ICTWEEK 2025 доирасида Uztelecom бизнес учун қатор инновацион хизматларни тақдим этди:
- Bulutli хизматлар — Tier III дата-марказларида GPU ресурслари ва 11 ПBдан ортиқ маълумотлар омбори.
- 1C Uztelecom — миллий бухгалтерия ва бошқарув тизими.
- Uztelecom HRM — кадрлар бошқарувини рақамлаштирувчи ягона платформа.
- Smart Building — AI ва Big Data асосида хавфсизлик ва самарадорликни оширувчи “ақлли бино” ечими.
- Киберхавфсизлик — DDoS-ҳужумлардан ҳимоя ва таҳдидлар мониторинги.
.jpg)
Фото: Uztelecom
Шунингдек, Virtual рақам, Call-center аутсорсинги, Омниканал платформа ва Автоқўнғироқ хизматлари бизнес учун мижозлар билан мулоқотни янги даражага кўтаради.
MyUZTELECOM Super App – экотизим маркази
Uztelecom'нинг MyUztelecom Super App иловаси тадбирнинг яна бир марказий мавзуси бўлди. Унда:
- Telecom Charger — электромобиллар учун зарядловчи станциялар,
- Travel eSIM — роумингсиз халқаро алоқа,
- Telecom TV — OTT-телевидение,
- Investitsiya — акцияларни мобил илова орқали харид қилиш имконияти каби хизматлар жой олди.
Янги функциялар билан MyUztelecom нафақат телеком, балки финтех, транспорт, медиа ва булутли хизматларни ягона экотизимда бирлаштирмоқда.

Фото: Uztelecom
Uztelecom'нинг U6G технологиясини намойиш этиши Ўзбекистоннинг рақамли иқтисодиётдаги етакчиликка интилишини яққол намоён этди. Компания нафақат алоқа хизматларини, балки бизнес ва жисмоний шахслар учун замонавий рақамли ечимлар экотизимини шакллантирмоқда.
Ҳамкорлик асосида
.jpg)