"Гарант банк" АЖ Кузатув кенгашининг тегишли баённомасига асосан Хамидулла Нуруллаевич Имамалиев мазкур банк бошқаруви раиси ўринбосари, бошқарув аъзоси этиб тайинланди. Тайинлов амалдаги тартибларга кўра, Марказий банк билан келишилган.
Х.Имамалиев 1989 йил Тошкент вилоятида туғилган. 2010 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини бакалавр босқичини, 2016 йил Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг магистратура босқичини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2009 йилда Ўзсаноатқурилишбанк Шаҳристон филиалида бошлаган ва 2018 йилда мазкур филиалда турли лавозимларда ишлаган. 2018-2023 йилларда "Ипотека банк" АТИБ Меҳнат филиалида бўлим бошлиғи, кейинчалик филиал бошқарувчиси ўринбосари лавозимида, 2024 йилда Octobank'да департамент раҳбари ўринбосари ва филиал раҳбари лавозимида фаолият юритган. Лавозимга тайинлангунга қадар - 2024 йил ноябрь ойидан буён Х.Имамалиев "Гарант банк" АЖ Амалиёт бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаётган эди.