Фото: Makan.uz
Қорақалпоғистоннинг Бўзатов туманида Халқ банки ходимлари томонидан 750 млн. сўм кредит маблағлари талон-тарож қилинди. Бу ҳақда маҳаллий Makon.uz нашри хабар бермоқда.
Хабарга кўра, АТ "Халқ банки" Кегайли филиали Бўзатов Банк хизматлари маркази ходимлари "Mirzayev Rustam Sarwa" ҳамда "Moynaq Agrosnab" фермер хўжаликлари билан олдиндан тил бириктирган ва 30 бош наслли қорамол олиб келиш учун ажратилган 750 миллион сўм кредит маблағини талон-тарож қилган.
"Тынышлық сақшысы" (Посбон) газетасининг ёзишича, ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167 моддаси "а" банди, 209 моддаси 1 қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбланиб, айбланувчилар суд қаршисида жавобга берган.
Тасодифий хабарлар
"Туронбанк" АТБ Ислом савдони молиялаштириш корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларлик янги шартнома имзолади
Муаммоли кредитлари мавжуд ширкатлар банк хулосаси билан тугатилиши мумкин
Тенге банкдан 3 таси бирда
InfinBANK тақсимланмаган фойданинг яна 35 млрд. cўмини устав капиталини оширишга йўналтирмоқда
Асакабанк ўз банкоматларида Mastercard ва Mastercard-кобейдж карталарини контактсиз фойдаланиш имконини яратди