Ўзбекистон бўйича Капиталбанк инфокиосклари беш кун давомида ишламайди

Капиталбанк инфокиосклари

Фото: Яндекс

Хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида олиб борилаётган профилактика ишлари муносабати билан 2021 йил 15 ноябрдан 20 ноябргача Ўзбекистон Республикаси бўйлаб Капиталбанкнинг барча инфокиоскалари вақтинча ишламайди. Бу ҳақида банк ўз ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали маълум қилди.

"Капиталбанк" инфокиоскалари турли хил, жумладан, мобил алоқа учун тўловдан тортиб, кредитни тўлашгача бўлган тўловларни нақд ва нақд пулсиз усулларда амалга ошириш имконини беради. Олдиндан ўзингизга керакли операцияларни амалга оширишга улгуринг ёки энг яқин банк филиалига мурожаат қилинг." - дейилган банк хабарида.

Шунингдек, хабарда банкоматлар аввалги режимда ишлашда давом этиши маълум қилинган.

Капиталбанк келтирилган ноқулайликлар учун мижозлардан узр сўраган ҳамда тўғри тушунишига умид билдирган.

×