Alif Ўзбекистонда банк очишни режалаштирмоқда

03.09.2025 17:02

739

Alif инвестицияларни жалб қилиб, кичик ва ўрта бизнес учун Ўзбекистонда банк очишга ҳаракат қилаётганини маълум қилди. Мазкур банк янги технологиялар, AI, рақамли тўловлар ва булутли платформалар, тадбиркорлар учун таълим дастурлари ва акселераторларни ўз ичига олади.

Фото: Alif Uzbekistan

Alif кенг кўламли инвестицияларни жалб қилиб, кичик ва ўрта бизнес учун банк очишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.

"Биз Ўзбекистондаги фаолиятимизни кенгайтирмоқдамиз. Биз тадбиркорлар барқарор ўсишнинг асоси эканлигига ишонамиз ва улар учун энг яхши экотизимни қуряпмиз", дейилади хабарда.

Компания янги очиладиган банк қуйидагича ишлашини режалаштирмоқда:

  • янги технологиялар: AI, рақамли тўловлар ва булутли платформалар;
  • тадбиркорлар учун таълим дастурлари ва акселераторлар;
  • энг яхши жаҳон стандартлари асосида ишлайдиган маҳаллий жамоалар.

Маълумот учун, Alif — Марказий Осиёдаги финтех компанияси бўлиб, Тожикистонда тўлақонли банк сифатида, шунингдек, Ўзбекистонда электрон тижорат ва финтех компанияси сифатида фаолият юритади.

Теглар:

#Alif_Uzbekistan

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган