Бутунжаҳон тадбиркор аёллар форумида Халқ банки вакили иштирок этди

29.08.2025 15:29

184

Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида “Аёлларни илҳомлантиринг, ҳамкорлик қилинг, инвестиция киритинг” шиори остида йирик форум ўтказилди. Унда дунёнинг қарийб 100 мамлакатидан 500га яқин тадбиркор, банк ва бизнес соҳасидаги аёллар, хусусан Халқ банки бошқарув раиси ўринбосари Гулзода Рашидова иштирок этди.

Фото: Халқ банки

25–27 август кунлари Улан-Батор шаҳрида Бутунжаҳон тадбиркор аёллар форуми бўлиб ўтди. Форум Мўғулистон Президенти ташаббуси билан, “Аёлларни илҳомлантиринг, ҳамкорлик қилинг, инвестиция киритинг” шиори остида ўтказилди. Унда дунёнинг қарийб 100 мамлакатидан 500га яқин тадбиркор, банк ва бизнес соҳасидаги аёллар иштирок этди.

Фото: Халқ банки 

Ўзбекистон ҳам ушбу нуфузли тадбирда ўз делегацияси билан қатнашди. Делегация таркибида Халқ банки бошқарув раиси ўринбосари Гулзода Рашидова иштирок этди. Халқ банки вакилининг иштироки аёллар тадбиркорлигини молиявий қўллаб-қувватлаш ва халқаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш масалаларига қаратилди. Форум доирасида бизнесни ривожлантириш, молиялаштириш, рақамли трансформация, “яшил” ва инклузив иқтисодиёт, чегараолди ҳамкорлик ва экспорт салоҳиятини оширишга бағишланган сессиялар ўтказилди.

Фото: Халқ банки 

Форумда ўзбекистонлик бизнес ва банк соҳасидаги аёл вакилларнинг иштироки уларнинг халқаро майдонда ҳам фаол ўрин эгаллаб бораётганидан далолат беради.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#Халқ банки#форум

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган