"Пойтахт банк" АЖ Кузатув кенгашида ўзгариш рўй берди. Бу ҳақда тегишли маълумот Корпоратив ахборот ягона порталига жойлаштирилган.
Хабарга кўра, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Бошқарув раиси Мустафоев Улуғбек Нуруллаевич, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Молия бош бошқармаси бошлиғи Исматуллаев Лутфилла Нуриллаевич ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида бошқарма бошлиғи Камбаров Жасурбек Мирза Анваровичлар 9 ноябрда банкнинг ягона акциядори қарори билан Кузатув кенгаши таркибидан чиқарилди.
Улуғбек Мустафоев
Фото: het.uz
Кузатув кенгаши таркибидан чиқарилган аъзоларнинг ўрнига Давлат активларини бошқариш агентлигида департамент бошлиғи лавозимида ишлайдиган Мухаматқулов Акрам Мамажанович ва Хусанов Нодирбек Джуммаевич ҳамда Вазирлар Маҳкамасида бош мутахассис лавозимида ишловчи Ниязимбетов Сулаймон Юсупбаевичлар Кузатув кенгаши таркибига киритилган.
"Пойтахт банк" АЖ Кузатув кенгаши аъзоларининг тўлиқ таркиби қуйидаги расмда келтирилган:
Эслатиб ўтамиз, жорий йил сентябрь ойи охирида Пойтахт банк акциялари Россиянинг Экспобанкига сотилиши ҳақида хабар қилинган эди.
Тасодифий хабарлар
Жиззах ва Самарқанд вилоятларида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди
Тинькофф банкнинг собиқ раҳбари Капиталбанкка ишга кирди
30 йиллик юбилей, янги раис ва ўринбосарлар ҳамда хорижий кредит линиялари — Hamkorbank'да 2021 йил якунлари
Fitch Ratings Ўзсаноатқурилишбанкнинг узоқ муддатли кредит рейтингини барқарор прогноз билан тасдиқлади
Олег Тиньков Кремл босими остида банкни "сариқ чақага" сотгани ҳақида гапирди