Фото: fitchratings.com
"Ипотека-банк" АТИБ устав капиталидаги Ўзбекистон ҳукуматининг мажоритар улуши Венгрия OTP-Bank'ига сотилиши банк халқаро рейтингига таъсир кўрсатмайди. Бу ҳақда "Fitch Ratings" халқаро рейтинг агентлиги 2 ноябрь куни эълон қилган пресс-релизида айтилган.
Агентлик таҳлилчиларининг фикрича, банкнинг ҳозирги "BB-" даражада "Барқарор" истиқболдаги рейтингига давлатнинг мажоритар акциядорлиги, тизимда муҳим аҳамиятга эгалиги, бугунги кунда иқтисодий ва ижтимоий сиёсатда роль ўйнаши, тарихан давлат томонидан банкнинг капитал ва ликвидлилиги қўллаб-қувватланиши асос бўлган. Шунингдек, банкнинг ипотека ва кичик бизнесни кредитлашдаги тизимли салоҳияти, капиталнинг мустаҳкам буфери ва мўътадил даромадлилик факторлари эътиборга олинган.
Шунингдек, "Банкнинг бошқарув улуши OTP'га сотилган тақдирда, Fitch Ипотека-банкка рейтинг берилишида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш омилини ҳисобга олишни тўхтатади, бироқ бу ҳолатда OTP Group'нинг эҳтимолий кўмаги инобатга олинади. Fitch OTP'нинг қўллаб-қувватлаш салоҳиятини юқорироқ ва камида Ўзбекистоннинг "BB-" даражасида баҳолайди.
Fitch, Ипотека-банк хусусийлаштирилган тақдирда, янги акциядорнинг банкни қўллаб-қувватлашга мойиллигини бахолайди, агентлик базавий сценарий бўйича қўллаб-қувватлаш юқори бўлишини кутмоқда." - дея қайд этилади "Fitch Ratings" халқаро рейтинг агентлиги пресс-релизида.
Тасодифий хабарлар
HUMO'ни сотиб олиш учун жами 8 та компаниядан ариза келиб тушган — Давактив раҳбари
9 та банкнинг устав капиталидаги давлат улуши яна вазирликка қайтарилмоқда
Бизнесни ривожлантириш банки микролойиҳалар учун очиқ эшиклар кунини ўтказмоқда