Даврбанк устав капиталида жисмоний шахснинг улуши қарийб 50 фоизга етди

Lutfulla Ubayev

Ҳозирда Лутфулла Убаев Даврбанк Кузатув кенгаши раиси ҳам ҳисобланадт.

Фото: Kun.uz 

Яна бир банк устав капиталида жисмоний шахснинг улуши қарийб 50 фоизга етди. «Даврбанк» ХАТБ акцияларининг катта қисмига эгалик қилувчи Убаев Лутфулла Хайруллаевич банк устав капиталидаги улушини 46,86 фоизгача оширди.

«Тошкент» республика фонд биржаси маълумотларига кўра, биржадан ташқари амалга оширилган савдо 9 ноябрь куни бўлиб ўтган.

Шу вақтга қадар «Даврбанк» ХАТБнинг 38,75 фоизига эгалик қилувчи Лутфулла Убаев ўз оддий акциялари сонини 15 932 400 донага етказди ва банк устав капиталидаги улушини 46,86 фоизгача оширди.

Лутфулла Убаев ҳозирда «Даврбанк» ХАТБ Кузатув кенгаши раиси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Капиталбанкда Ойбек Турсунов банк устав капиталидаги бевосита улушини қарийб 50 фоизга етказгани тўғрисида хабар берилган эди.

 

×