Агробанк мобил банк офисини жорий қилмоқда

Жорий йилнинг 20 апрель куни “Агробанк” АТБ томонидан Tashkent City худудида “Мобил банк офиси: тезкор, ишончли, инновацион банк хизматлари ривожланишнинг янги босқичида” мавзусида пресс-тур ўтказилди. Унда “Агробанк” АТБ Бош офисининг раҳбар ва ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Кейинги йилларда мамлакатимиз молия-банк соҳасида ҳам кенг кўламли ислоҳотларда ўз ўрнига эга бўлган “Агробанк” акциядорлик тижорат банки томонидан ҳам трансформация жараёнларни жадаллик билан олиб бораяпти ва аҳоли ва банк мижозларига тезкор, ишончли, инновацион банк хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга катта эътибор қаратиб келмоқда.

81-1

Бу борада банк хизматлари ва маҳсулотлари қулайлигини ошириш, замонавий банк хизматларини ишлаб чиқиш бўйича ривожланган хорижий банклар тажрибасини мунтазам ўрганилиб келинмоқда.

Айни шу жараёнда хорижий Сбербанк ва Зираатбанк тажрибаси асосида хизмат кўрсатиш ҳудудини ўзгартира оладиган мобил офислар фаолияти ўрганиб чиқилди. Банкнинг узоқ йиллик ривожланиш стратегияси ва трансформация жараёнларида ҳам банк томонидан мобил офислар фаолиятини йўлга қўйилиши назарда тутилган.

Ушбу мобил офис жисмоний шахсларга кўплаб банк хизматлардан фойдаланиш имкониятини беради. Хусусан, банкоматдан нақд пул олиш, пластик карталарни тўлдириш, халқаро пул ўтказмалари, бир марталик тўловлар, Uzcard ва HUMO пластик карталари очиш, кредит олиш бўйича ариза қолдириш ва бошқа банк хизматларни тақдим этади.

Мазкур мобил офисни ташкил этиш мақсадида Агробанк Республикамиздаги тижорат банклари ичида биринчилардан бўлиб юртимизда ишлаб чиқарилаётган ISUZU HD 50 автобусини белгиланган қонунчилик асосида қўшимча техник жиҳозлаш натижасида масофа танламас кўчма банк офисини яратди.

81-2

Ҳозирда ана шу “Агробанк мобил офиси” Тошкент шаҳрида ISUZU HD 50 автобуси синов тариқасида хизмат кўрсатиш учун барча керакли техник жиҳозлар билан таъминланиб хизмат кўрсатишга шай ҳолатга келтирилган.

Агробанк келгусида ҳам аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш, банк хизматлари соҳасини ривожлантириш ва инетрактив хизматларни янада ривожлантириш йўлида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишда давом этади.

“Агробанк” АТБ Матбуот хизмати

×