Бугун халқ депутатлари Навоий вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтади. Унда ташкилий масала кўриб чиқилади.
\n\nKun.uz манбасига кўра, сессияда Навоий вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Қобул Турсунов вазифасидан озод қилиниши ва унинг ўрнига Халқ банки бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келган Шуҳрат Атабаев янги ҳоким этиб тасдиқланиши кутилмоқда.
\n\nҚобул Турсуновнинг лавозимдан олиниш сабаби ҳозирча маълум эмас. У 2016 йил 25 декабрдан бери Навоий вилояти ҳокими вазифасида ишлаб келаётганди. ;
\n\nОлдинроқ Argos.uz порталида Ўзбекистондаги барча ҳокимларнинг фаолияти самарадорлигини акс эттирувчи рейтинг натижалари эълон қилиниб, унда вилоятлар бўйича айнан Навоий вилояти энг юқори кўрсаткични қайд этганди.
\n\nШ. Атабаев илгари меҳнат фаолияти давомида Ипотека-банк Бошқарув Раиси, Марказий банк Раиси ўринбосари, Халқ банки Раиси ўринбосари ҳамда Халқ банки Бошқарув Раиси ;лавозимларида фаолият юритганлиги маълум.
\n\nЭслатиб ўтамиз, Шуҳрат Атабаев учун бу — йил бошидан бери учинчи лавозим ҳисобланади. У жорий йилнинг февраль ойида Президент давлат маслаҳатчиси ўринбосари, июль ойида эса Халқ банки бошқаруви раиси лавозимига тайинланган эди.
\n\nUPD! Bankers.uz'нинг Халқ банкидаги манбалари Ш.Атабаевнинг Навоий вилоятига ҳоким бўлиши ҳақидаги хабарларни кескин рад этишмоқда. Уларнинг айтишларича, Навоий вилояти ҳокими лавозимига ҳозирда Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Турсунов Нормат Тулкунович тайинланади.
\n\nМавзуга доир: ;АТ "Халқ банки" Бошқарув Раиси лавозимига Шуҳрат Атабаев тайинланиши кутилмоқда
\n