Жорий йил 6 ноябр куни кундузги вақтда Навоий вилоят Нурота тумани Халқ банки бошқарувчиси П.Т., бош бухгалтери С.М, ҳамда кредит мониторинги бўлими бошлиғи Р.Б. кетаётган Нексия-3 маркали автомашина Навоий-Нурота йўлида бошқа автомашина билан тўқнашиб кетган. Натижада банк ходимларининг барчаси ҳаёт учун хавфли тан жароҳатлари олиб, вафот этганлиги айтилмоқда.
Банк ходимлари кетаётган Нексия-3 автомашинаси автоҳалокатдан сўнг
Фото: Bankers.uz обуначиси
Мазкур хабарни Bankers.uz нашрига Навоий вилоят Ички ишлар бошқармаси масъул ходими ҳам тасдиқлади. Бошқарманинг хабар беришича, ҳозирда ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган ва тергов-суриштирув ишлари бошланган.
Bankers.uz'нинг Халқ банкидаги бир-биридан мустақил манбаларининг хабар беришича, автомашина рулида филиал кредит мониторинги бўлими бошлиғи бўлган. Филиал ходимларининг ишдан ташқари вақтда нима сабабдан ва қаерга кетаётганликлари - ҳозирча ноъмалум.
Шунингдек, нариги автомашинанинг ёниб кетганлиги ва ундаги ҳайдовчи ва тўрт нафар йўловчининг ҳам вафот этганлиги ҳақида ҳам хабарлар мавжуд.
Навоий вилоят Ички ишлар бошқармаси ушбу ҳодиса тафсилотлари юзасидан қўшимча маълумот беришини маълум қилди.
Тасодифий хабарлар
Агробанк "Agroworld Uzbekistan 2022" кўргазмасида иштирок этди
Марказий банк: нақд пулга бўлган талабни тўлиқ қондириш учун барча имконият ва заҳиралар мавжуд
Марказий банк асосий ставкани ошириш сабабларини маълум қилди
Бухорода йўлтўсарлик қилган аёлларнинг 4 нафари маъмурий қамоқ билан жазоланиб, салкам 15 млн сўмдан жаримага тортилди
Ўзбекистон ўтган йил ноябрь ойида энг кўп олтин сотган мамлакат бўлди