Фирибгарларнинг қўнғироқлари ва хабарларини қандай аниқлаш мумкин: Octobank йўриқномаси

30.07.2025 11:45

224

Ўзбекистонда фирибгарликнинг тобора янги шакллари пайдо бўлиб бормоқда — энди фирибгарлар икки босқичли схема: телефон қўнғироқлари ва мессенжерлар орқали юбориладиган хабарлардан фойдаланмоқда. Octobank бу схемани қандай аниқлаш ва ундан қандай ҳимояланиш ҳақида маълумот беради.

Фото: Octobank

Ўзбекистондаги фирибгарлар тобора айёр бўлиб бормоқда — энди уларнинг схемаси икки босқичли: телефон қўнғироқлари ва мессенжерлар орқали юбориладиган хабарлар. Octobank бу схемани қандай аниқлаш ва ундан қандай ҳимояланиш ҳақида маълумот беради.

Схема қандай ишлайди?

Ўзбекистонда телефон қўнғироқлари ва мессенжерлардаги хабарларни бирлаштирган фирибгарлик схемаси тарқалмоқда. Марказий банкнинг сўзларига кўра, схема фуқароларнинг рақамли саводхонлиги ошиши фонида айниқса оммалашган — оддий қўнғироқлар билан кимнидир алдаш энди қийинроқ.

1-босқич: оператор қўнғироғи

Жабрланувчига ўзини бирор бир мобил алоқа оператори ходими деб таништирган шахс қўнғироқ қилади. Шартномани узайтириш баҳонасида у йўналтирувчи саволлар бериб, маълумотни тасдиқлашни сўрайди. Асосий мақсад — ишончга кириш ва кейинчалик иккинчи босқичга ўтишга ёрдам берадиган асосий шахсий маълумотларни тўплаш.

2-босқич: Марказий банкдан хабарнома

Бироз вақт ўтгач, жабрланувчи Телеграмда хабар олади. Аккаунт расмий кўриниши учун Марказий банк логотипи бор. Хабарда шундай дейилади:

  • ёки кредит очилганлиги ва уни зудлик билан "ёпиш" кераклиги;
  • ёки кредит аллақачон расмийлаштирилган ва "операцияни якунлаш керак, акс ҳолда текширув бошланади.

Агар фойдаланувчи шубҳа қила бошласа ёки кўрсатмаларга амал қилишдан бош тортса, у фирибгарликда иштирок этганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилиши билан таҳдид қилинади. Босимни кучайтириш учун бузғунчилар:

  • lex.uz порталидан ЖКдаги моддаларга ҳавола қилади;
  • шошилинч дейди, оқибати ёмон деб қўрқитади.

Сизга фирибгар қўнғироқ қилаётганини қандай аниқлаш мумкин?

Фото: Octobank

Агар фирибгар билан гаплашаётганингизга ишончингиз комил бўлса — шунчаки гўшакни қўйинг. Қанча узоқ вақт алоқада бўлсангиз, фирибгар сизни мулоқотни давом эттиришга кўндириши эҳтимоли шунча юқори бўлади. Шундан сўнг, сизга қўнғироқ қилинган банк ёки компания билан боғланиб, содир бўлган воқеа ҳақида хабар беринг.

Фирибгарларнинг ҳийлаларига алданиб қолмаслик учун эслаб қолинг

  1. Фирибгарлар сизни чалғитишга уринади — шоширади, қўрқитади ва таҳдид қилади;
  2. Агар фирибгар билан гаплашаётганингизга ишончингиз комил бўлса, гўшакни қўйинг;
  3. Бегона иловаларни ўрнатманг;
  4. Шубҳали ҳаволаларга кирманг;
  5. Қуйидаги маълумотларни ҳеч кимга айтманг;
  6. Картанинг амал қилиш муддати;
  7. СМС ёки Пуш-хабарлардан келган код;
  8. PIN-код.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#octobank

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган