"Hamkorbank" акциядорлик тижорат банки Бошқаруви раисининг 2021 йил 1 ноябрдаги 852/К-сон буйруғи билан Арсланов Мухитдин Сунитдинович банк бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақида банк корпоратив сайтида маълум қилинган. М.Арсланов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар банкнинг Ички аудит департаменти раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Мухитдин Арсланов
Фото: Hamkorbank
Мухитдин Арсланов 1972 йил Андижон вилоятида туғилган. Маълумоти - олий, 1995 йил Тошкент молия институтини, 2012 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш инженерлари институтини тамомлаган. Банк тизимида 1997 йилдан бери ишлаб келади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил сентябрь ойида Hamkorbank бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига яна бир янги ўринбосар этиб Саиджон Шамсиддинов тайинланган эди.
Тасодифий хабарлар
Халқ банки ўтган йили суғурта фаолиятидан 8,3 млрд. сўм фойда олган
Агробанк, MKBANK ва Халқ банкига оилавий тадбиркорлик дастурлари учун $300 млн. ажратилади
"Hamkorbank" АТБга янги Бошқарув раиси ўринбосари тайинланди
Ислом қоидаларига кўра насия савдо мавзусида семинар ташкил қилинади
Tenge Bank’нинг активлари бир йил давомида 90 миллион долларга ўсди – Умут Шаяхметова